UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  2 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  135 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4

Жанубия Кореялик мураббийлар андижонлик болаларга машғулот ўтказди ФОТО Янгиликлар

Жанубия Кореялик мураббийлар андижонлик болаларга машғулот ўтказди ФОТО

Бугун Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати”га кореялик мураббийлар келиб болаларга машғулот ўтказди.
“KOREA CENTRAL ASIA CARAVAN-2014” лойиҳасига кўра, Жанубия кореялик таниқли собиқ футболчи Сон Чон Гук бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи  19-21 ноябрь кунлари Тошкент, Фарғона ва Андижонда ёшларга машғулот ўтказди.

Жанубия кореянинг юртимиздаги элчихонаси томонидан ташкил этилган мазкур ўқув курси мамлакатимиз ёшларининг янада тажриба орттиришига сабаб бўлиши тайин.

Меҳмонлар Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий майдонга соат 14:00га яқин ташриф буюрди. Шунингдек Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам мастер классни бевосита стадионда туриб кузатиш мақсадида қадам ранжида қилди. Тадбирни дастлаб айнан ушбу элчи очиб берди.

Шундан сўнг 4 кишидан иборат мураббийлар гуруҳи 40дан зиёд болалар билан машғулот ўтказди. Сон Чон Гук дастлаб болаларни гуруҳларга ажратиб олиб, сўнгра ёрдамчилари билан бирга ўз билганларини амалда намойиш этди. Қарийиб икки соат давом этган ўзига хос мастер класс ёшлар учун қизиқарли ва шу билан бирга ҳар томонлама фойдали ўтди дейиш мумкин. Машғулот сўнггида мураббийлар 30 дақиқадан иборат икки тайм футбол ўтказди. Эътиборлиси Сон Чон Гук ёшлар жамоасида ҳаракат қилиб, ажойиб тўп оширишлари билан ёшларга сабоқ берди.

Шу тариқа ўқув-машғулот якунига етди ва унинг сўнггида кореялик мураббийлар машғулотга олиб келинган 50га яқин тўпларни болаларнинг ҳар бирига совға қилди.

Дарвоқе, кореялик ёш мураббийлар бундан олдин Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ҳам бўлиб, ёшларга машғулот ўтказишган.


Исломбек Рустамбеков.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика