Жанубий Корея терма жамоасининг бир нечта футболчиси шамоллаш туфайли машғулотларни ўтказиб юборишди

Tolibjon Qosimov
7 июн 2014, 14:32
АҚШда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Жанубий Корея терма жамоасининг бир гуруҳ футболчилари бетоблиги туфайли машғулотларни ўтказиб юборишади.
Осиё матбуотининг хабарларига кўра, Флоридага етиб келган Жанубий Корея терма жамоасининг бир неча футболчиси шамоллаб қолган ва бош мураббий Хон Мён-Бо машғулот режасини ўзгартиришга мажбур бўлган.

Жанубий Корея Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Россия, Жазоир ва Белгия билан тўқнаш келишади. Илк ўйинни 18 июнь куни Россия терма жамоасига қарши ўтказишади.
Мундиал бошланишидан олдин Жанубий Корея терма жамоаси душанба куни Майамида Гана билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›