UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  0 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  0 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  7 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  11 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  1 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  3 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  3 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  16 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  4

Жанубий Корея терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди Янгиликлар

Жанубий Корея терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике Ўзбекистон ҳамда Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларига чақирилган таркибни эълон қилди.

Терма жамоа бош мураббийи 27 март куни Ўзбекистон, ҳамда 31 март куни Янги Зеландия терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларига 23 нафар футболчини таркибга жалб этган. Шунингдек, 23 нафар футболчидан ташқари, Ули Штилике яна 6 нафар футболини захира ўйинчилари сифатида рўйхатга киритган

Булар: Ли Бум Ёнг ("Бусан"), Ли Жу Йонг ("Чонбук"), Жеонг Донг Хо ("Ульсан"), Ким Мин Ву ("Саган Тосу"), Чо Йеонг Чол ("Қатар СК"), Ким Шин Вук ("Ульсан").

Қайд этиш лозим, мазкур таркибда Австралияда ўтказилган Осиё Кубогида иштирок этмаган бир қатор футболчилар бор ва бош мураббийи Ўзбекистон ҳамда Янги Зеландияга қарши ўйинларда ушбу футболчиларни синовдан ўтказади.

Жанубий Корея терма жамоасининг Ўзбекистон ҳамда Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўйинлар учун таркиби:

Дарвозабонлар: Ким Жин Хён ("Серезо Осака",Япония), Ким Сеунг Гю ("Улсан Жёнде").

Ҳимоячилар: Жанг Хён Су ("Гуанжоу Бури", Хитой), Ким Чанг Су ("Кашива Рейсол", Япония), Ким Ёнг Гвон ("Гуанжоу Хонгда", Хитой), Квак Те Хви ("Ал-Ҳилол", Саудия Арабистони), Ким Жин Су ("Хоффенхайм", Германия), Юн Сок Ёнг ("КПР",Англия), Ким Жу Ёнг ("Шанҳай", Хитой), Ким Ки Хи ("Чонбук"), Ча Ду Ри ("Сеул").

Ярим ҳимоячилар: Ки Сонг Ёнг ("Суонси", Англия), Ку Жа Чол, Парк Жу Хо (иккаласи "Майнз", Германия), Ким Бо Кёнг ("Уиган Атлетик", Англия), Хан Кук Ёнг ("Қатар СК", Қатар), Нам Те Хи ("Лахвия", Қатар), Хан Кё Вон, Ли Же Сонг (иккаласи "Чонбук"), Ким Ун Сон ("Сувон").

Хужумчилар: Жи Донг Вон ("Аугсбург", Германия), Ли Жонг Хёб ("Сангжу Сангму"), Сон Хеунг Мин ("Байер",Германия).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика