Жанлуижи Буффон: «Берлинга сайёҳ сифатида бориш керак эмас»

Narzulla Saydullayev
14 май 2015, 09:57
«Ювентус» сардори ва дарвозабони Жанлуижи Буффон ЕЧЛ финалидаги «Барселона»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
«Худди бу нарса бўлиши керакдек эди, барчаси биз истагандек бўлди.

Биз Берлинга сайёҳ сифатида бормаслигимиз керак. Барчамиз учун жуда муҳим ва аҳамитли ўйин учун борамиз.

Барча шерикларим билан фахрланаман. Ҳар куни ҳам финалга чиқиш насиб қилавермайди, шу боис финалда 100 фоиз куч билан ўйнаш шарт», – дейди Буффон Sport Mediaset нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru