Жан-Мари Пфафф: «Эрматов Крулга қизил карточка бериши керак эди»
10 июл 2014 09:44
Янгиликлар
Жан-Мари Пфафф: «Эрматов Крулга қизил карточка бериши керак эди»
Бельгия терма жамоаси собиқ дарвозабони Жан-Мари Пфафф голландиялик Тим Крулнинг Коста-Рикага қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясидаги ҳаракатларига изоҳ берди.
«Бунга чидаб бўлмайди. У икки марта ажойиб тарзда тўпни қайтарди, аммо ҳаракатларидан ғазабландим.
Рақибни кулдириш, уришиш, провокация қилиш керак эмас. Бу фэйр-плей ва рақибга ҳурматга кирмайди. Кичик болалар уни кўриб қандай ҳаёлга келишди?
Ҳакам барчаси жойида эканини кўрсатди. Агар Крул шундай давом этаверганида дастлаб сариқ, кейин қизил карточка кўрсатиши керак эди. ФИФА бунга аралашиши керак. Бундай ҳаракатларга қарши жиддий курашиш керак», – дейди Пфаф.
Эслатиб ўтамиз, ўша вазиятда Крул рақиб футболчиларнинг асабига тегиб уларни чалғитишга уринганди.

Фикрлар