Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор" билан машғулот ўтказдим дегани бу клубга ўтдим дегани эмас"
17 дек 2013 22:06
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/110644_original.jpg)
![](/upload/storage/110644_220.jpg)
Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор" билан машғулот ўтказдим дегани бу клубга ўтдим дегани эмас"
Жаҳонгир Жиямуродов ўзининг "Бунёдкор"га ўтгани борасидаги гап сўзларга изоҳ бериб ўтди.
- Мен "Насаф"ни ҳали тарк этганим йўқ. Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида даволанаяпман ва тўғриси бир вақтнинг ўзида жисмоний машқлар билан машғулман. Менинг "Бунёдкор" жамоасига ўтганим ҳақидаги гап-сўзлар ҳам асоссиз. Тўғри, мен "Бунёдкор" жамоаси базасида машқлар ўтказаяпман, аммо бу мени "Бунёдкор" жамоаси аъзосига айланди дегани эмас. Менга "қалдирғочлар" томонидан ҳаттоки шартнома ҳам таклиф этилгани йўқ. Мен ва "Насаф" клуби ўртасидаги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабрида расман ниҳоясига етади. Демак, мен ҳамон "Насаф" аъзоси ҳисобланаман. Шуни мухлисларга етказиб қўйишингизни истардимки, клуб билан расман шартнома муддатини ўзайтириш бўйича музокара ҳам ўтказганимиз йўқ. Мени Тошкентда даволанаётганим ҳақида жамоа шифокори хабардор, мен у киши билан доимо соғлигим ва жисмоний ҳолатим бўйича маслаҳатлашиб тураман.
Келаси мавсумда қайси клубда фаолият юритишимни ҳозирча ўзим ҳам билмайман. Аммо мени мухлислар тўғри тушунишларини ҳоҳлардимки, мен футболчи сифатида майдонда ҳаракат қилишни ҳоҳлайман, заҳира ўриндиғида қолиб кетиш ҳар бир футболчи учун жуда оғир бўлганидек, буни мен ҳам ҳоҳламаган бўлардим. Шундай экан, мабода менинг меҳнатим қадрдон жамоамга керак бўлса, бунга доимо тайёрман, мабода керак бўлмаса, бошқа жамоа танлашимга тўғри келади. Буни тўғри қабул қиласизлар деган умиддаман, - дейди Жаҳонгир Жиямуродов.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар