UZ

Сўнгги янгиликлар

10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  0 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  6 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  1 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  12 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  4 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1

Жаҳон чемпиони Филипп Лам билан суҳбат Янгиликлар

Жаҳон чемпиони Филипп Лам билан суҳбат

Германия терма жамоасининг собиқ сардори ва "Бавария" етакчиси Филипп Лам клуб расмий сайтига интервью берди.
fcbayern.de: "Бамби" мукофоти билан табриклаймиз! Соврин ҳозир қаерда турибди?
Лам: “Уйда, меҳмонхонада”.

fcbayern.de: “Бамби”, “Кумуш фахрий ёрлиқ”, Жаҳон кубоги, “Кумуш лаган”, Германия кубоги – булар сен 2014 йилда қўлга киритган совринлар! Барча титулларингни қаерда сақлайсан?
Лам: “Менда медал ва совринларни сақлайдиган алоҳида катта қути бор”.



fcbayern.de: Арьен Роббен фаолиятини якунлаганидан сўнг совринларини сақлаш учун шахсий музей очмоқчи. Сенда ҳам шунга ўхшаш режалар борми?
Лам: “Шахсий музей? Йўқ, мен бу ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Яхшиси барчасини “Бавария”нинг музейига топшираман".

fcbayern.de: Фаолиятинг давомида ўйинлардан сўнг алмашадиган футболкаларни ўзинг учун сақлаб борасанми?
Лам: “Жуда кўп футболкаларни ўзимга олиб қоламан. Баъзиларини эса яқинларим, дўстларим сўрашса, бажонидил бераман. Учрашувдан сўнг алмашган футболкаларимни кўпчилиги жовонимдан ўрин олган”.



fcbayern.de: Улар ичида сен учун энг қадрлиси борми?
Лам: “Йўқ. Мен ҳаммасини жуда қадрлайман. Асосан дўстларим билан футболкаларни алмаштирганман. Андри Оттль билан алмашган футболкам ва бошқа терма жамоада бирга ўйнаган ўртоқларимни футболкаларини йиғиб бораман”.

fcbayern.de: Филипп Лам терма жамоалар ўйинини қай тарзда томоша қилмоқда?
Лам: “Жуда эркин”.

fcbayern.de: Ойоқларни столга қўйиб...?
Лам: “Асло йўқ. Мен болаларим тарбиясини бузиб қўйишни истамайман. Шу боис, тартибли ўтираман ва оилам даврасида мириқиб ўйинни томоша қиламан”.

fcbayern.de
: Германия терма жамоаси учрашувларини телевизорда кўриш қандай?
Лам: “Нормал ҳолат. Мен "немис машинаси"даги фаолиятимни тугатиш ҳақида мундиал пайтида эмас, балким ундан сал аввалроқ ўйлагандим ва қарор қабул қилинган эди. Лекин мен ҳали футболчилик фаолиятимга якун ясаганим йўқ. Мен биламан, ҳозир телевизор қаршисида футбол кўраётган бўлсамда, бир ҳафта ўтиб яна “Альянц Арена”да жонажон клубим сафида майдонга тушаман.



fcbayern.de: Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, дам олмоқдамисан?
Лам: “Ҳа, бўш кунларга эга бўлиш ёқимли бўлмоқда. Футболдан бироз чекиниб, оиламга вақт ажрата олаётганимдан хурсандман. Сўнгги йилларда фақат майдонда тўп тепиш билан банд бўлиб қолаётгандим”.

fcbayern.de: Твиттерда бир ишқибоз сенга савол йўллабди. Ўғлинг сени изингдан бориб, отасидек қанот ҳимоячиси бўлишини хоҳлармидинг?
Лам: “Менга фарқи йўқ. Унинг ўзига эркинлик яратиб бераман ва қайси касбни танлашини ўзи ҳал этади. Футбол ўйнашга мажбурлаш ниятим йўқ. Ўғлим келажакда ким бўлишини ўзи танлаши керак”.

fcbayern.de: Футболчи бўлмаганингда ким бўлардинг?
Лам: “Футболчи бўлганимдан бениҳоят хурсандман. Футболчи бўлмаганимда ким бўлишимни билмадим”.

fcbayern.de: Ёшлигингдаги сен ёқтирган ва унга ўхшашга ҳаракат қилган футболчинг ким?
Лам: “Пьер Литтбарски. Ўшанда Германия мундиал ғолиби бўлганди. Шу чемпионат мен кўрган илк жаҳон чемпионати бўлган.  Айнан шу чемпионатда мен унинг ўйинларига ошно тутингандим. Умуман олганда, у билан ўхшаш жиҳатларимиз жуда кўп. Жисмоний тузилишимиз ҳам жуда яқин.Балки шу учун ҳам унга ўхшашни хоҳлагандирман”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика