UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0

Зепп Блаттер: "Туркияда мундиал жуда қизиқарли бўлади" Янгиликлар

Зепп Блаттер: "Туркияда мундиал жуда қизиқарли бўлади"

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати кескин ва муросасиз ўйинлари ва бўлажак жаҳон юлдузларини кўз-кўз қилиши билан танилган.
Яқинлашиб келаётган навбатдаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан ФИФА президенти Зеп Блаттер ФИФА расмий сайтига Туркиядаги тайёргарлик, бу турнирнинг Туркияга нима бериши ҳамда қайси жамоаларни кўришни истаётгани тўғрисида интервю берди.

Бир ойдан сунг, ФИФА нинг 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Кубогига старт берилади. Туркия учун биринчи ФИФА мусобақаси бўлмиш бу турнирнинг ташкиллаштирилиши борасида нима дея оласиз?

- Туркия Футбол Федерацияси ажойиб Маҳаллий ташкилий қумита (МТҚ) тузди. Ташкилий жиҳатдан менда ҳеч қандай саволлар йўқ. Стадион инфратузулмалари, мусобақа майдонлари ва сафарларни ташкиллаштириш каби муҳим жиҳатлар назорат остида. Туркия бундан аввал ҳам бин неча юқори даражадаги тадбирларга мезбонлик қилган, ва шу сабабли улар жаҳоннинг 23 давлатидан ташриф буюрган турли жамоалар турнир ташкилотчилигидан мамнун бўлишларига аминлар.

Шундай катта мусобақа учун ҳамма нарса тайёрми?

- Менга ҳабар қилишларича, чипталар сотилиши бўйича ҳали ҳам ишлар олиб борилмоқда, аммо мен бундан хавотирда эмасман. Мен стадионларнинг тўлишига шубҳа қилмайман, чунки бу футбол муҳлислари учун нафақат жаҳоннинг энг кучли ёш футболчиларини кўриш имконияти, балки мезбон давлат учун ўзини жаҳонга кўргазма қилиш учун ажойиб имкониятдир.

Cиз буларни Туркия бош вазири Эрдоган билан ўтган ойда учрашганингизда унга ҳам айтдингизми?

- Мен унга бу мусобақа Туркиянинг 2020 йилги олимпиада ўйинларини ўтказишга ўз номзодини қўйиш учун ажойиб реклама бўлишини айтдим. Бутун дунё энг кучли ёшлар терма жамоалари орасидан чемпион танланишини кузатиб боради. Сиз бу фақат ёшлар мусобақаси дейишингиз мумкин, аммо бу менимча ёшлар ўртасидаги энг муҳим мусобақа ҳисобланади, ва у ФИФА нинг энг узоқ тарихга эга мусобақасидир. ФИФА нинг биринчи ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги 1977 йилда Тунисда ўтказилган.

Нима учун ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чипта олиб кўришга арзийдиган мусобақа деб ўйлайсиз?

- Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бизнинг энг муҳим турнирларимиздан бири ҳисобланади. Аслида у катталиги жиҳатидан катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейин иккинчи ўринли мусобақа, унда 24 жамоа иштирок этади. Шунингдек ёш жиҳатидан ҳам у иккинчи йирик мусобақа ҳисобланади. Унинг қанчалар муҳимлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун, унда турли йилларда иштирок этган таниқли футболчиларга назар солишнинг ўзи кифоя. 1979 йили Диего Марадона Аргентина жамоаси билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек Марко ван Бастен, Давор Шукер, Луиш Фиго, Раул, Роналдинио, Хави, Кака, Андрес Иниеста – буларнинг барчаси ушбу мусобақада иштирок этган. Мессини айтмаса ҳам бўлади, у 4 марта олтин тўпни ютишидан аввал 2005 йилда ушбу мусобақа ғолибига айланганди.

Жамоалар фақат стадионлар ва машғулот майдонларини кўришадими, ёки уларда мезбонлик қилаётган шаҳарларини айланишга ҳам имконият бўладими?

- Аминманки, мусобақага мезбонлик қилувчи барча 7 шаҳар ҳам турнирга ўзига ҳос нафас бера олади. Туркия жуда катта давлат, у Европа ва Осиёнинг чегарасида жойлашган ва қадим тарихга эга. Ишончим комилки, ҳар бир футболчи, мураббий ва расмий шахслар ушбу давлатда мазза қилиб туриб кетишади.

Мухлислар алохида кузатиб боришлари лозим бўлган жамоалар борми?
- Бу жуда қизиқарли турнир бўлади. Бу ерда бир қанча муҳим жамоалар бор. Масалан Куба ва Эл Салвадор тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқишлари. Улар мусобақада қандай қатнашишларини кузатиш қизиқ. Жанубий Америкадаги вазият ҳам жуда қизиқарли. Тарихда биринчи марта на Бразилия ва на Аргентина мусобақа йўлланмасига эга бўла олишмади. Биз Жанубий Америка чемпиони Колумбия ва бошқа учта жамоаларидан кўп нарсани кутишимиз мумкин. Ва ниҳоят Греция жамоаси ҳам биринчи бор турнирда иштирок этмоқда. Улар Европа қитъасидаги саралаш мусобақаси финалчилари ҳисобланишади ва улар ҳам кутилмаган натижаларни кўрсатишлари мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика