

"Директорлар кенгаши Сергейга мутахассис сифатида ишонади ва у билан ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилди", - дейди клуб директорлар кенгаши раиси Елена Илюхина.
Маълумот учун, Семак билан тузилган амалдаги битим 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг қўл остидаги клуб ҳозир РПЛ мусобақа жадвалида 45 очко билан етакчилик қилмоқда.



