UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

6:1! "Зенит" "Ростов"ни "сочиб ташлади" Янгиликлар

6:1! "Зенит" "Ростов"ни "сочиб ташлади"

"Зенит" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 13-тур учрашуви якунига етди.

Зенит

Артем Дзюба - 14', Артем Дзюба - 20', Сердар Азмун - 44', Вячеслав Караваев - 61', Артем Дзюба - 80', Вильмар Барриос - 90'

Премьер-лига . 13-тур

19/10/2019, 21:00

1
:
6
Тугади

Ростов

Роман Еременко - 83'

Стадион: Gazprom Arena

45'
90'
14'  Артем Дзюба
17'  Магомед Оздоев
20'  Артем Дзюба
20'  Вячеслав Караваев
44'  Сердар Азмун
44'  Артем Дзюба
56'  Вильмар Барриос
61'  Вячеслав Караваев
61'  Артем Дзюба
71'  Олег Шатов (Далер Кузяев)
77'  Магомед Оздоев (Алексей Сутормин)
80'  Артем Дзюба
82'  Бранислав Иванович
85'  Себастьян Дриусси (Александр Ерохин)
90'  Вильмар Барриос
90'  Сердар Азмун
13'  Деннис Хаджикадунич
20'  Роман Еременко
62'  Ивелин Попов (Бактиер Зайнутдинов)
64'  Алексей Ионов (Александр Саплинов)
77'  Элдор Шомуродов (Бьорн Сигурдарсон)
78'  Дмитрий Чистяков
80'  Евгений Чернов
83'  Роман Еременко

"Зенит" – "Ростов" 6:1

"Газпром Арена"

Голлар: 1:0 – 14, пенальти Дзюба, 2:0 – 20 Дзюба, 3:0 – 44 Азмун, 4:0 – 61 Караваев, 5:0 – 80, пенальти Дзюба, 5:1 – 83, пенальти Еременко, 6:1 – 90 Барриос.

"Зенит": Кержаков, Иванович, Дуглас Сантос, Ракицкий, Караваев, Шатов (Кузяев, 71), Барриос, Оздоев (Сутормин, 77), Дзюба, Азмун, Дриусси (Ерохин, 85).

"Ростов": Бабурин, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Козлов, Норманн, Попов (Зайнутдинов, 62), Ионов (Саплинов, 64), Байрамян, Еременко, Шомуродов (Сигурдарсон, 77).

Огоҳлантиришлар: Хажикадунич (12), Оздоев (17), Еременко (19), Барриос (56), Чистяков (78), Чернов (79), Иванович (81).



ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 6:1

90+2. БАРРИОС! Яна бир чиройли гол Вильмар Барриос томонидан урилди. Азмун ўнг қанотдан тўпни нарига қанотдаги Барриосга узатди. Вильмар бир ҳаракат билан рақибини "хот-догга жўнатди" ва аниқ зарба билан ҳисобни 6:1 кўринишига келтирди.

90+1. Баҳснинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Учрашув тўхтатилди. Барриосга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. 

86. Карасёв яна ВАРга мурожаат қилди. Яна "Зенит" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин. Йўқ. Видеоассистентлар фол бўлмаганини қайд этишди.

83. ГОЛ! 5:1. Роман Ерёменко ҳисобни қисқартирди.

82. Энди "Зенит" дарвозаси томон пенальти! Иванович рақибини ўз жарима майдончаси ичида йиқитди.

80. ГОЛ! Бабурин бу сафар ҳам зарба йўналишини топди, аммо тўп унинг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди. Хет-трик! Дзюба учрашувдаги ўзининг учинчи голини урди.

79. Гол эмас. Бабурин тўпни ушлаб олди. Бироқ ҳакам баҳсни тўхтатди. Нима бўлди? Зарба берилаётган пайтда посбоннинг битта оёғи чизиқ устида бўлиши керак. Қайтадан тепилади.

78. ЯНА ПЕНАЛЬТИ! Чистяков ўз жарима майдончаси ичида Артёмни ушлаб қолди ва тўпга чиқишига имкон бермади.

77. Ўзгариш: Шомуродов ўрнига Бьёрн Сигурдарсон майдонга тушди.

73. Зарба! Козлов ўнг қанотдан дарвоза томон зарба берди. Кержаков ишончли ўйнаб, тўпни ушлаб олди.

71. ДЗЮБА! Қанотдан узатилган тўпни Артём бош билан дарвозага буриб қўйди. Бабурин бу сафар ўз жамоасини голдан қутқариб қолди.

70. "Зенит"да стандарт вазият. Питерликлар тўпни рақиб жарима майдончасига ташлашди, аммо Ивановичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

66. Бугунги учрашувга 58 мингдан кўпроқ мухлис ташриф буюрипти.

62. "Ростов" сафида Зайнутдинов майдонга тушди. 

61. АЗМУН-ДЗЮБА-КАРАВАЕВ учлиги ажойиб комбинация ташкил қилди ва КАРАВАЕВ яқин ва ўткир бурчакдан тўпни Бабурин дарвозасига жойлаб қўйди.

60. Ерёменко жарима майдончасига тўп узатишни ўрнига дарвозага зарба берди. Ноаниқ.

58. Иккинчи бўлимда тўп кўпроқ ростовликларда бўлиб турибди. Аммо ҳужумда иш юришмаяпти. Сўнгги пас манзилига етиб бормаяпти.

57. Зарба! Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

56. "Зенит" жарима майдончаси олдида қоида бузилди. Барриос тўпни қўли билан ўйнагани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Тўп олдида Ионов.

55. Ионов қулай вазиятда тўпни дарвозага тепа олмади.

53. Норманндан навбатдаги узатма, бу сафар дарвозабон Кержаков тўпга биринчи бўлиб чиқди, аммо Байрамян посбонни йиқитди. Фол!

51. Норманн рақиб жарима майдончаси ичига тўпни ташлади, аммо Иванович тўпни қайтариб юборди. Тўп Элдоргача етиб келмади.

49. ГОЛ! ЙЎҚ! Дзюбанинг голи ҳисобга олинмади. Артём тўп қабул қилаётганда офсайдда деб топилди. ВАРга мурожаат қилинди. Такрорий лавҳада офсайд йўқдек кўринди, аммо ҳакам голни ҳисобга олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Баҳснинг иккинчи қисми "Ростов" ҳужуми билан бошланди. Ерёменконинг ажойиб пасидан сўнг Шомуродов бир тегиниш билан тўпни Байрамянга узатди, бироқ Хорен зарба бера олмади ва тўп рақибга ўтди.


ТАНАФФУС! БАРЧА ГОЛЛАР ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДА МАВЖУД! (@championatasia)

45. Баҳс асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Дриусси-Дзюба-Азмун учлиги жуда чиройли голни амалга оширди. Себастьян чап қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлади, Артём тўпни Сардорга узатди. Азмун ўткир бурчак ва яқин масофадан Бабурин дарвозасини ишғол қилди. 3:0!

42. "Зенит" биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилди. Тўпга эгалик қилиш, ишончли ўйин ва 2та гол буни тасдиқлаши мумкин.

38. Козлов ўнг қанотдан ерлатиб тўпни "Зенит" жарима майдончасига ташлади, Попов эса тўпни қабул қилди ва дарвозага тескари туриб зарба берди. Кержаков осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

37. Ростовликлар ажойиб стандартга эга бўлишди. Тўп жарима майдончасига узатилмади ва пас орқали ўйинга киритилди. Бироқ меҳмон жамоанинг ўйлаган режаси амалга ошмади.

36. "Ростов" ниҳоят рақиб жарима майдончасига ҳаводан тўп узатди, аммо мезбон жамоа ҳимоячилари бош билан яхши ўйнаб, тўпни қайтаришди.

34. АЗМУН! Сардор рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва рақибларни алдашга киришиб кетди. Эронлик футболчидан тўп олиб қўйилди ва хавф бартараф этилди.

31. ДРИУССИ!!! Себастьян рақиб жарима майдончасининг чап бурчагидан дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Тўп чиройли айланди, аммо дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

29. Ерёменко ўнг оёғининг ташқи қисми билан Элдорга узатма амалга оширган эди, бироқ Бранислав Иванович ишончли ҳаракат қилиб, Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир чиқишига имкон бермади.

27. Шатов, Дзюба ва Азмун рақиб жарима майдончаси ичида тўпга тузукроқ зарба бера олмади, акс холда ҳисоб йирик кўринишга келган бўларди.

26. "Ростов" ҳозирча голга тортадиган бирорта ҳужум уюштира олмади.

25. "Зенит"дан навбатдаги чиройли ҳужум. Бироқ бу сафар Бабурин ҳаммадан олдин тўпга чиқди ва уни эгаллаб олди.

20. ГОЛ! 2:0. Яна Дзюба! Дриусси марказга яқин жойдан тўпни рақиб майдончасига ташлади. Караваев бош билан тўпни марказроққа узатди, Дзюба рақиби билан курашда устун келди ва дарвозани ишғол қилди.

18. Шомуродов тўп билан рақиб жарима майдончаси томон интилмоқда. Элдор пас беришга қарор қилди, бироқ рақиб футболчиси узатмани илиб кетди.

16. "Ростов" жарима зарбаси ишлаб олди. Стандарт вазиятдан узатилган тўпга Шомуродов эмас, рақиб посбони Кержаков биринчи чиқди ва хавфни бартараф этди.

14. ГОЛ! Дзюба 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди! Голни биринчилардан бўлиб ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗдан томоша қилишингиз мумкин.

12. "Ростов" дарвозаси томон пенальти белгиланди! Хажикадунич ўз жарима майдончаси ичида қоида бузди. 

11. Элдор Ракицкийга нисбатан қўполлик ишлатди ва майдон марказида қоида бузди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

8. Қизиқ маълумот: "Зенит" жорий мавсум Россия чемпионати баҳсларининг биринчи бўлимида дарвозасидан гол қўйиб юбормаган экан.

7. Шомуродовга нисбатан қоида бузилди. 

6. Учрашувнинг дастлабки 5 дақиқасида тўп кўпроқ мезбонлар томонда бўлди.

4. Азмун жарима майдончасига ёриб кирди, бироқ тўпни марказроққа узатишда ноаниқ ҳаракат қилди ва тўп меҳмонларга ўтди.

3. Агар Шомуродов ушбу баҳсда сариқ карточка олса, ҳамюртимиз келаси баҳсни ўтказиб юборади.

1. Учрашув бошланди. Тезлик билан "Ростов"нинг 5 футболчиси ҳужумга ўтди. Меҳмонлар бу баҳсда ҳимояда ётмасликларини кўрсатиб қўйишди.


- Жамоа сардорлари томон ва тўп борасида келишиб олишди. Баҳсни ФИФА ҳаками Сергей Карасёв бошқариб боради.

- "Зенит" ҳимоячиси Юрий Жирковга сентябрь ойининг энг яхши футболчиси соврини топширилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бугун "Зенит" кўк, "Ростов" сариқ формаларда тўп тепади.

Дзюба VS Шомуродов


- Жамоалар аллақачон стадионга етиб келишган ва чигалёзди машқларини бажаришмоқда.

- Ассалому алайкум сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Ҳар доимгидек Элдор Шомуродов ва "Ростов" жамоасининг ўйинини матнли трансляция орқали ёритиб борамиз.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика