UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  6 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Зенит" - "Пахтакор". Превью Янгиликлар

"Зенит" - "Пахтакор". Превью

"Пахтакор" БААдаги йиғин доирасида биринчи назорат ўйинини эртага "Зенит"га қарши ўтказади.

Ушбу жамоалар расмий беллашувда охирги марта 1990 йил майдонга тушишган. Тошкентда СССР чемпионати баҳсида "Шерлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда Игорь Шквирин ва Хорен Оганесян "Пахтакор"дан, Дмитрий Радченко рақибдан тўп киритган.

Чемпионатлар доирасида жами 46 ўйин ўтказилган. Питерликлар 19, жамоамиз эса 18 ғалабага эришган. 9 учрашув дуранг билан тугаган. Рақиб дарвозасига 65 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 67 гол олиб чиққан. Ушбу рақиб устидан 1968, 1973 ва 1982 йиллари "Шерлар" 5:0 ҳисобида устун келишган.

Бу жамоалар тарихини ўзаро боғлаб турувчи футболчи Юрий Загуменних саналади. У 1970-75 йилларда "Зенит", 1976 йилдан бошлаб эса "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган. Питерликлар тарихидаги энг кучли 50 футболчи рўйхатига киритилган.

"Зенит" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик ўйини 24 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан 12:00да Дубайдаги "Над Ал Шеба" мажмуаси майдонида бошланади.

Эртанги баҳсни қуйидаги линк орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика