"Зебралар" жанги: А серия 22-тур превьюси
15 янв 2022 18:15
Янгиликлар
"Зебралар" жанги: А серия 22-тур превьюси
"Ювентус" - "Удинезе"
"Ювентус"нинг таркиб билан муаммолари йўқ эмас. Кьеллини ва Боннуччи ҳамон сафга қайтгани йўқ, Кьеза ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Дибала эса бошланғич таркибда Мората билан жуфтликда майдонга тушиши керак. Ҳимоянинг чап томонида Лука Пеллегрини кўрсак, Артур ва Бентанкур майдон марказидан ўрин эгаллашади. "Удинезе"да эса сариқ карточкаларининг сони кўпайиб кетганидан, Родриго Бекао учрашувни ўтказиб юборади. Роберто Перейра эса жароҳати сабабли сафдан чиққан. Макенго, Загелара ва Жажалонинг ўйнаши сўроқ остида турибди. Жамоанинг бахтига, Бетонинг ишлари жойида.
Жамоалар сўнгги марта 1-давра баҳсларида учрашишган ва ўшанда Удинеда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилганди. Албатта, "Юве" бу учун қасос олишга шай тургани аниқ. Ўтган турда "кичик зебралар"нинг ҳимоя чизиғи заиф экани сезилганди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам "кекса синьора"га эҳтиёткор бўлиш зарар қилмайди.
Ювентус Пауло Дибала - 19', Уэстон Маккенни - 79' |
Серия А . 22-тур 16/01/2022, 00:45 0
:
2
Тугади
|
Удинезе |
Стадион: Allianz Stadium, 5000 томошабин
Бош ҳакам: Antonio Giua
"Рома" - "Кальяри"
Жозе Моуриньо "Ювентус"дан қабул қилиб олган аламли мағлубиятидан сўнг, таркиб билан боғлиқ муаммога дуч келди. Дарбо ва Диавара Африка Миллатлар Кубогида иштирок этишяпти, Ибаньес ва Кристанте дисквалификация қилинган. Карсдорп ва Смоллинг жароҳатланган. Катта эҳтимол билан, Абрахам ва Мхитарянга ёрдам берадиган Николо Дзаньоло стартда майдонга тушади. "Кальяри"да йўқотишлар сони ҳам талайгина. Кейта терма ихтиёрига топширилган. Стротман, Рог, Валюкевич ва Валенсия эса жароҳат олган. Ҳужумда Жуан Педро-Паволетти дуэтини кўришимиз мумкин.
Охирги ўзаро учрашувда "Рома" Сардинияда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ҳозир ҳам жамоа фаворит ҳисобланмоқда, сабаби "бўрилар" уйда ўйнашади. "Жалоросси" ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилади, чунки ўтган турдаги хатони такрорламаслиги лозим. Ҳа, "Кальяри" кетма-кет иккита ғалабага эришди, лекин бу сафар унга осон бўлмаслиги аниқ.
Рома Сержио Оливейра - 33' |
Серия А . 22-тур 16/01/2022, 22:00 0
:
1
Тугади
|
Кальяри |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 5000 томошабин
Бош ҳакам: Lorenzo Maggioni
"Аталанта" - "Интер"
"Аталанта"да Госенс ва Сапата ҳамон жароҳатини даволаш билан оввора. Мелле ва Толоининг учрашувда иштироки эса сўроқ остида қолмоқда. Катта эҳтимол, Гасперини марказни максимал равишда зичлаштиришга уриниши ва Фройлерни майдонга туширишини кутиш ўринли. Ҳужумда Муриэлдан бошқа вариант ҳам йўқ. Италия Суперкубогидаги муваффақиятдан сўнг "Интер"нинг кайфияти чоғ, таркибда ҳам ортиқча йўқотишлар йўқ ҳисоби. Дисквалификациядан қайтган Чалханоглу асосий таркибда тушиши деярли аниқ. Ҳужумда балки "Ювентус" дарвозасига ғалаба голини урган Алексис Санчесни кўрармиз.
Биринчи давра ўйинида муросасиз кураш ва дуранг (2:2) гувоҳи бўлгандик. Ҳозир эса учрашув Бергамода бўлишига қарамай, "Интер" фаворит сифатида кўрилмоқда. Бироқ бу борада кескин фикр билдиришга шошмаслик зарур. "Аталанта" осонликча таслим бўлмайди ва Инзаги жамоаси ҳимоясининг заиф нуқталарини топишга уринади. Тахминимизча бизни ҳужумларга бой, қизиқарли ўйин кутиб турибди.
Аталанта |
Серия А . 22-тур 17/01/2022, 00:45 0
:
0
Тугади
|
Интер М |
Стадион: Gewiss Stadium, 5000 томошабин
Бош ҳакам: Davide Massa
"Болонья" - "Наполи"
Синиша Михайловичга ҳавас қилиб бўлмайди. Таркиб билан муаммолар жуда кўп. Бош мураббий асосий таркибда ким туша олишини ўйлаб боши қотган бўлса ажаб эмас. Ёш футболчиларсиз иш битмаслиги аниқ, улардан баъзилари бунгача бирор марта асосий таркибда кўриниш бермаганди. Спалеттининг ҳам муаммолари йўқ эмас, аммо ҳамкасбининг вазияти билан солиштирганда, шикоят қилишга ўрин йўқдек. Ҳужумда Петаньяни кўрсак ажаб эмас. Шунингдек, Зельински ва Ангуссининг йўқлиги ҳам майдон марказидаги ўйинга таъсир кўрсатмай қолмайди.
Биринчи давра баҳсида "Наполи" "Болонья"га буткул имкон қолдирмаганди (3:0). Бу сафар ҳам неаполликлар кучлироқдек. Михайловичдек кучли мутахассис ва мотиватор бундай таркиб билан "Наполи"дек рақиб билан ўйинда очко олиши мушкул вазифа.
Болонья |
Серия А . 22-тур 17/01/2022, 22:30 2
:
0
Тугади
|
Наполи Ирвинг Лосано - 20', Ирвинг Лосано - 47' |
Стадион: Stadio Renato Dell'Ara, 5000 томошабин
Бош ҳакам: Livio Marinelli
"Милан" - "Специя"
Пиоли яна таркиб билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Деярли барча асосий марказий ҳимоячилар "ўйиндан чиққани" сабаб Габбияни таркибда кўрсак керак. Майдон марказида ҳам вазият у қадар яхши эмас. Бенассер ва Кессиэ ўз термалари сафида Африка Кубогида жавлон урмоқда, "россонери" марказини Бакайоко ва Крунич эгаллайди. Бошқа томондан Леао ажойиб спорт формасида. Мухлислар айнан ундан Златан билан биргаликда голлар кутишмоқда. Тиаго Мотта бу учрашувда Коллидан ташқари, у терма жамоаси ихтиёрида, барча футболчисидан фойдалана олади. "Специя"нинг аҳволи у қадар яхши бўлмаса-да, сўнгги вақтларда ҳимоя бироз ўзига келгандек. Айнан шу жиҳатга урғу берилади ва бор умид ҳимоячиларнинг муваффақиятли ўйинига қаратилади.
Биринчи давра баҳсида "Милан" сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Бўлажак тўқнашувда ҳам "россонери" яққол фаворит. "Милан" бир нечта йўқотишларга қарамай, яхши спорт формасида. Шу сабабли, "Специя"га жуда қийин бўлиши аниқ.
Милан Рафаэл Леау - 45' |
Серия А . 22-тур 17/01/2022, 22:30 2
:
1
Тугади
|
Специя Кевин Агудело - 64', Эммануэль Кварцин Гьяси - 90' |
Стадион: San Siro, 5000 томошабин
Бош ҳакам: Marco Serra
Сергей Румянцев
Фикрлар