UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  29 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Зебо Жўраеванинг дубли “Севинч”нинг навбатдаги ғалабасини таъминлаб берди Янгиликлар

Зебо Жўраеванинг дубли “Севинч”нинг навбатдаги ғалабасини таъминлаб берди

Кеча XXI Ўзбекистон чемпионати, 3-тур доирасидаги учрашувлар бошланди. Тошкентда “Севинч” жамоаси “Бунёдкор W”нинг меҳмони бўлди.

Ушбу учрашув олдидан “Севинч”нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси тахмин қилинаётган эди. Аммо ўйинда тўлиқ устунлик меҳмонлар томонида бўлсада, бу ҳисобда унчалик акс этмади. Учрашувдаги биринчи ва иккинчи бўлимларда жамоамиз тўпурари Зебо Жўраева томонидан киритилга икки гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Учрашувдаги кутилган тезкор голларни уриш ҳам анча чўзилиб кетди. Бош ҳакам ўйин бошланиши ҳақидаги ҳуштагини чалгандан, жамоамиз олдинга ташланди. Тезкор гол уриш иштиёқида бўлган қизларимиз дастлабки ўн дақиқадаёқ уч марта хавфли ҳужум ташкил қилишди. Аммо айрим вазиятда ҳимоячилар қийинчилик билан хавфни бартараф этишган бўлсалар, айрим вазиятда ҳужумчиларимизга аниқлик етишмади.

Учрашувдаги кейинги икки вазиятнинг бири голга айланди. Ўйинннинг 42-дақиқасида Зумрат Назарова ўнг қанотдан бошланган ҳужумни ривожлантириб, рақиб жарима майдонига кириб борди ва ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, афсуски зарба ноаниқ бўлди. Бу вазиятда эса Зебо Жўраева жуда қўлай вазиятда турган эди. Лекин унга тўп узатилмади.

Учрашув 44-дақиқасида учрашув ҳаками майдоннинг чап қанотида яъни дарвозадан деярли ўттиз метрлар узоқликдаги нуқтадан жамоамизга жарима тўпи тепишни кўрсатди. Жаримани Феруза Турдибоева чиройли тарзда ижро этди ва тўпни жарима майдонига етказиб берди, Зебо Жўраева эса тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди – 0:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди. Албатта биринчи бўлимдаги майдон эгаларининг ҳаракатларини ҳам таъкидлаб ўтиш керак, жамоа футболчилари ёш бўлишларига қарамасдан нафақат муносиб қаршилик кўрсатишди балки Ольга Кахарова қўриқлаётган дарвоза олдида бир неча хавфли вазиятларни ҳам вужудга келтиришди.

Иккинчи бўлим ҳам “Севинч” жамоасининг ҳужумлари билан бошланган бўлса, бу узоқ давом этмади. Майдон эгалари ўйин тизгинини ўз қўлларига олиш учун анча ҳаракат қилишди ва буни қандайдир маънода уддалашди ҳам. Шундай ўйин давом этаётган бир пайтда уларга ҳисобни тенглаштириш учун жуда қўлай вазият вужудга келди, Ольга Кахарова чиройли сейв билан жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

Лекин тажриба бари-бир ўз сўзини айтди, жамоамиз бирмунча қарши ҳужумда ҳам ўйнашди. Шундай қарши ҳужумлардан бири, тўғрироғи учрашувнинг 55-дақиқасида, майдон эгалари ҳужумга берилиб кетишиб, ҳимояни унутиб қўйишди. Деярли майдон марказида ҳимоячилар билан бир чизиқда турган Зебо Жўраевага Камола Рисқиева узоқдан тўпни узатиб берди. Зебо чиройли ҳаракат билан ҳимоячилардан ўтиб кетиб, тўпга қарши югуриб чиққан дарвозабон устидан ошириб зарба берди, тўп эса дарвоза тўридан жой олди – 0:2.

Шундан сўнг ҳам “Севинч” жамоасида ҳисобни янада ошириш учун жуда кўп вазиятлар бўлди. Афсуски бу вазиятларда ҳеч кимга аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, “Севинч” жамоаси 3-турда ҳам ғалаба қозонди ва очколар сонини 9 тага етказиб олди.

Жамоамиз кейинги икки турни ўз майдонида ўтказади.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 3-тур.

“Бунёдкор W” (Тошкент) – “Севинч” (Қарши) 0:2

Тошкент ш.,“Бунёдкор” стадиони, 19.05.2015.

Бош ҳакам: Жалолиддин Хуснитдинов,

Ҳакамлар: Сардор Нишонбоев, Зиёвуддин Эркинов, Султон мурод Абдураҳмонов.

Назоратчи: Уюб Исаев

Гол: Зебо Жўраева, 44,55 – 0:2.

“Бунёдкор W”: 1.Юлия Аҳмедова, 2.Светлана Валиева (С), 13.Лидия Цема (17.Муқаддам Абдуллаева 74), 18.Мадина Юсупова, 5.Анзила Ермакова (20.Шохсанам Абдулбоқиева 77), 11.Екатерина Сальникова (15.Умида Зоирова 63), 9.Марина Вохидова, 10.Саида Галимова, 3.Кристина Чунакова (27.Мафтуна Жўраева 68), 8.Мардона Эламасова (21.Тожинисо Рашидова 78), 7.Лианна Норбекова.

Заҳира: 25.Диёра Ғуломова, 4.Шаҳноза Маҳмудова.

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова (16.Матлуба Абдирасулова 60) (12.Лайло Тилавова 83), 5.Маҳлиё Юсупова, 25.Зумрат Назарова, 11. Шахзода Жамолова (3.Шохида Тожиддинова 72), 18.Камола Рисқиева, 4.Саида Хандамова, 7.Феруза Турдибоева, 9.Маҳлиё Сарикова (23.Нилуфар Қудратова 64), 17. Танзила Зарбиева, , 19.Мария Моисеева, 10. Зебо Жўраева (с) (15.Мафтуна Шойимова 74).

Заҳира: 2.Шохида Тожиддинова, 6.Фаёза Самандарова.

Огоҳлантириш: Светлана Валиева 64.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика