UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

"Зарангар" - Бухоро вилояти Суперкубоги соҳиби Янгиликлар

"Зарангар" - Бухоро вилояти Суперкубоги соҳиби

Бухоро вилоятида мавсум якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПК-3610-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимлиги ёрдамида жорий йилнинг май ойидан декабрь ойигача Жисмоний тарбия ва иккинчи табака жамоалари ўртасида XXVII Бухоро вилоят биринчилиги ҳамда Бухоро вилоят Кубоги мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақаларда вилоятнинг туман ва шаҳарлардан жами 18та жамоалар иштирок этиб, ўйинлар жуда ҳам қизғин ва қизиқарли ўтди. Вилоят биринчилигида 1-ўринни Ғиждувон туманининг "Зарангар" жамоаси, 2-ўринни Бухоро шаҳрининг "Ситора" жамоаси ва 3-ўринни Қоракул туманининг "Турон" жамоаси эгаллашди.


Жисмоний тарбия ва иккинчи табақа футбол жамоалари ўртасида 2018 йилги XXVII Бухоро вилояти биринчилиги ўйинларининг 

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛИ

Жамоалар номи

Ў

Ю

Д

М

Голлар

О

1

«Зарангар» Ғиждувон т.

31

25

3

3

71

34

78

2

«Ситора» Бухоро ш. 

31

21

5

5

105

29

68

3

«Турон» Қоракўл т.

31

22

1

8

66

41

67

4

«Иттифоқ» Ғиждувон т.

31

21

2

8

35

33

65

5

«Истиқлол» Олот т.

31

18

4

9

55

45

58

6

«Локомотив» Когон ш.

31

16

2

13

48

60

50

7

«Олимпия» Бухоро ш.

31

15

3

13

48

46

48

8

«Нефтчи» Қоровулбозор т. 

31

14

5

12

38

38

47

9

«Ёшлик» Вобкент т.

31

14

3

14

52

55

45

10

«Ромитан» Ромитан т.

31

13

3

15

58

66

42

11

«Пешкў» Пешкў т.

31

12

4

15

51

52

40

12

«Спартак» Бухоро ш.

31

11

7

13

50

53

40

13

«Жондор» Жондор т.

31

10

2

19

42

38

32

14

«Афшона» Бухоро ш.

31

7

3

21

55

85

24

15

«Варзонзе» Шофиркон т.

31

7

1

23

24

57

22

16

«Когон» Когон т.

16

3

1

12

22

42

10

17

«Гала-Осиё» Бухоро т.

31

2

1

28

23

69

7



* Когон туманининг «Когон» жамоаси мусобақа регламентини бузганлиги сабабли биринчи даврадан сўнг ўйинлардан четлатилди.

* Ғиждувон туманининг «ГОЛД» жамоаси мусобақа регламентининг 17 бўлимининг 17.1. бандига асосан ўйинлардан четлатилди ҳамда Бухоро вилояти футбол Ассоциацияси ҳисобидан чиқарилди.





Бухоро вилоят Кубоги финал ўйини "Бухоро" спорт мажмуасида 2018 йилнинг 6 декабрь куни Ғиждувон туманининг "Иттифоқ" ҳамда Қоракўл туманининг "Турон" жамоалари ўртасида қизғин ўтказилиб, "Иттифоқ" жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб Бухоро вилояти Кубоги соҳиби бўлди.




XXVII Бухоро вилоят биринчилиги ҳамда Бухоро вилоят Кубоги мусобақалари ғолиб ва совриндорлари таалуқли диплом ва медаллар, Кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Вилоят миқиёсида биринчи маротаба ташкил этилган Суперкубок ўйини 2018 йил 9 декабрь куни Ғиждувон туманининг "Зарангар" ўйингоҳида ўтказилди. Вилоят биринчилиги ғолиби "Зарангар" ҳамда Вилоят кубок соҳиби "Иттифоқ" жамоалари ўртасида ўтказилди, қизиқарли ўтган учрашув "Зарангар" жамоасининг 6:3 ҳисобидаги  ғалабаси билан якунланди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика