Заньоло "Рома"дан "Ювентус"га ўтмоқчи

Alisher
27 июн 2022, 16:53
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло Италиядан кетмоқчи эмас.

Футболчи "Ювентус"га қизиқмоқда ва Турин клубига ўтмоқчи.

"Рома" ўйинчини 50 млн еврога баҳоламоқда. "Ювентус" раҳбарияти нархни туширмоқчи ва битимга ярим ҳимоячи Артурни қўшишни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, "кекса синьора" ижара ва харид қилиш ҳуқуқи вариантини кўриб чиқмоқда.

22 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум 42та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal