Заньоло А Серияга қайтадими?
25 фев 2024 00:00
Янгиликлар
Заньоло А Серияга қайтадими?
Ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнаётган "Галатасарой" футболчиси Николо Заньолога А Серия клублари қизиқмоқда.
Англия клуби итальянни харид қилиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмаяпти, шу сабаб у мавсум сўнггида катта эҳтимол билан "Галатасарой"га қайтади.
Турк гранди Заньолони яна ижарага бериб юбормоқчи ва унга А Сериянинг камида беш вакили қизиқиш билдирмоқда. Гап "Ювентус", "Милан", "Наполи", "Фиорентина" ва "Аталанта" ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Николо Заньоло Туркияга йўл олишига қадар "Рома"да ўйнаган. 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг "Галатасарой" билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар