

“Йўқ. Ҳозир шундай молиявий ҳолатдамизки, харид қилишимиз учун кимнидир сотишимиз лозим. Молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилишимиз зарур, бу жуда муҳимдир. Клубнинг фалсафаси ҳам шундай.
Месси ҳар қандай ерда ўйнай олган бўларди. Агарда у “Барселона”да қолса, худди бошқа клубдаги каби маъсулият ва босимга дуч келади. Катта жамоаларда ўйнаш доимо оғир. Пул эса иккинчи даражали. Оила ва фарзандларингиз ҳақида гап кетар экан, бу жуда нозик масала ва сиз бунга қарши чиқа олмайсиз”, дейди Занетти.



