UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  3 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Забиҳилло Ўринбоев Япония клубига ўтди Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоев Япония клубига ўтди

Жорий мавсум олдидан бир қатор футболчиларимиз хориж чемпионатларига йўл олишмоқда.

Жумладан, бир неча йиллар давомида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепиб келган Забиҳилло Ўринбоев Япония Жей-лига 2да ҳаракат қиладиган "Токусима Вортис" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди. Бундан ташқари, токусималиклар расмий сайти ҳам Ўринбоев билан шартнома тузилгани ҳақида хабар берди.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"га тегишли бўлган Забиҳилло ўтган мавсумни ижара асосида Бекободнинг "Металлург" клубида ўтказган ва 24та ўйинда иккита гол урган эди.

Маълумот учун, "Токусима Вортис" клубига 1955 йилда асос солинган. Жамоа уй учрашувларини 20 минг мухлисга мўлжалланган "Наруто Атлетик" стадионида ўтказади. Бош мураббийи испаниялик Абел Моурело Лопез.

"Токусима Вортис" айни пайтда J2 лигасида икки ўйиндан сўнг 3 очко билан 22 жамоа орасида 11-поғонада бормоқда. Тўплар нисбати - 4:4.


Япониядаги фаолияти давомида Забиҳиллога омад ва кўплаб голлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика