"Ювентус"ни бошқариши мумкин бўлган яна бир мутахассининг номи маълум

Eldor Akmurzayev
17 май 2019, 23:30
«Ювентус» раҳбарияти жамоага янги мураббий излашни бошлаб юборган.

Corriere della Seraʼнинг маълум қилишича, туринликлар «Тоттенхем» бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг номзодини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, Италия гранди «шпорлар» устози билан алоқага чиққан. Аргентиналик мутахассис «Юве»дан йилига 20 млн. евро маош сўрагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Массимилиано Аллегрининг мавсум якунида «кекса сениора»ни тарк этиши маълум бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Corriere della Sera

Сўнгги янгиликлар

Барча ›