UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Ювентус"да барчаси ёмон. Майдонда ҳам, клубда ҳам (мутолаа учун) Янгиликлар

"Ювентус"да барчаси ёмон. Майдонда ҳам, клубда ҳам (мутолаа учун)

"Ювентус" ўтган ёзда жиддий трансфер кампаниясини ўтказган ҳолда, таркибни жиддий кучайтирди.

Турин клубига хавбеклар Филипп Костич, Поль Погба ва Леандро Паредес, ҳимоячилар Бремер ва Андреа Камбьяссо, вингер Анхель Ди Мария ва форвард Аркадиуш Милик келди.


"Бьянконери" итальян футболининг юқорисига қайтиш учун жамоани жиддий кучайтиришди. 2022/23 йилги мавсумдаги илк ўйинни "Сассуоло"га қарши 3:0 билан тугаган баҳс очиб берди. Аммо, туринликлар шундан сўнг "Сампдория" билан нурсиз дуранг қайд этишди, кейин эса "Рома" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.


"Бьянконери" "Специя" (2:0)ни мағлубиятга учратди, шундан сўнг эса фақат очколар йўқотмоқда. Массимилиано Аллегри жамоаси Италия чемпионатидаги сўнгги ўйинларни "Фиорентина" (1:1) ва "Салернитана" (2:2)га қарши дуранг билан ўтказди. Терма жамоалар танаффуси олдидан "Ювентус" "Монца" (0:1)га мағлуб бўлди. Қайд этиш керакки, "бьянкоросси" ўзининг итальян футболи элитасидаги илк ғалабасини айнан Турин клубига қарши қўлга киритди.



"Ювентус" айни дамда А Серия турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа етакчи "Аталанта" ва "Наполи"дан 7 очко ортда бормоқда. Скудетто ҳақида эса ҳатто гап кетмаяпти — туринликлар бундай натижалар билан келаси мавсум Чемпионлар Лигасига чиқишса катта гап.


Айтганча, Аллегри шогирдлари ЧЛда ҳам муваффақиятсизликка учрамоқда. "Ювентус" икки турдан сўнг бирорта очко тўплай олмади. Туринликлар аввалига ПСЖга ютқазишди, сўнгра "Бенфика"га яна шундай ҳисобда таслим бўлишди — 1:2.


Аллегри жамоанинг майдондаги ишлари ўхшамаётганини тан олмоқда. Мутахассис бундай натижаларнинг бош сабабларидан бири этиб кадрлар муаммосини айтмоқда. "Ювентус"да ҳақиқатдан ҳам жароҳат олганлар кўп, аммо уларнинг деярли барчасини алмаштириш мумкин.



Туринликлар таркибига Чемпионлар Лигаси финалчиси, Европа Лигаси ғолиби ва А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси келди, аммо натижа йўқ. "Ювентус" ҳар бир ўйинда гол ўтказишни бошлади, аммо шу билан бирга кам гол урмоқда.


Туринликларда шунингдек хавфли вазиятлар яратиш ва ҳужумни якунлашда муаммолар кузатилмоқда. "Бьянконери" ҳозирда 9та гол урди (ҳар бир ўйинда ўртача 1,29) — бу А Сериядаги 8-кўрсаткич. Тўғридан-тўғри рақобатчилардан фақатгина "Рома" кам гол урмоқда (8та гол, ҳар бир ўйинда ўртача 1,14).


"Ювентус" дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича лигада 10-ўринни (25та зарба) эгаллаб турибди. Улардан ҳатто "Эмполи" (27), "Салернитана" (31) ва "Сассуоло" (35) яхшироқ тепмоқда. Туринликлар А Серияда тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам 10-ўринда.



Жамоанинг савиясиз ўйини салбий натижалар билан уйғунлашган. "Ювентус"да ҳозирда ҳақиқатдан ҳам қийин кадрлар билан боғлиқ вазият бор, аммо бундай клубда ҳар мавсум 2та таркиб бўлиши керак ва уларда сифатли ўйинчилар етарлича.


Бошқа тарафдан, Аллегри жуда ҳам аниқ ижрочиларга таянмоқда. Мутахассисда доим ҳам Б режаси йўқ, бу нарса эса ҳозирги шароитларда керак. Италиялик унинг учун майдондаги гўзаллик ўзгача роль ўйнамайди, асосийси — натижа. Аммо, туринликларда ҳозирда на униси, на буниси бор.


Албатта, "Ювентус" натижалари учун Аллегри жавобгар. Аммо, барчасини мураббийнинг бўйнига илиб қўйиш адолатдан эмас. Клубда яна кўп нарса унга боғлиқ бўлган камида битта инсон бор. Бу президент. Андреа Аньелли сўнгги пайтларда кўплаб хато қарорлар қабул қилмоқда, у шу сабаб танқидларни қабул қилиб олмоқда.


Ундан мураббийлар билан боғлиқ муаммо бошланди. Аллегри кетганидан сўнг, у Маурицио Сарри ва Андреа Пирлони қўйди. Ҳар бир мутахассис жамоада бир йилдан ишлади. "Бьянконери" Сарри билан Италия чемпионига айланди, аммо Чемпионлар Лигасида муваффақиятсизликка учради. Пирло билан эса аранг Чемпионлар Лигасига чиқишди.


Агар мураббийни ҳар йили алмаштирса, қандай барқарорлик ҳақида гап кетиши мумкин. Аньелли шуни тушунди ва олдинги вақтларни қайтариш учун Аллегрини тайинлади. Аммо, бошқарувчи муваффақиятсизлик рўй беришини кафолатлаб қўймади. У мураббийга шундай шартнома бердики, энди уни истеъфога чиқариб бўлмайди.



Аллегрининг муддатидан олдинги истеъфоси Турин клубига шундай пулга тушадики, улар бундай пулни тўлай олишмайди. Клуб умид билан мураббийлар штабидаги кимнидир алмаштириши мумкин.


Кадрлар танлови — Аньеллининг кучли томони эмас. У 2018 йилда итальян футболидаги энг яхши бошқарувчилардан бири бўлмиш Жузеппе Маротта билан хайрлашди. У "Ювентус"да бош директор лавозимида ишлаганди.


3 йилдан сўнг туринликларни спорт директори Фабио Паратичи тарк этди. Маротта "бьянконери" билан 8, Паратичи эса 11 йил ишлади. Улар биргаликда шундай ишлашдики, "Ювентус" чемпион жамоа бўлди. Ҳозир эса бундай эмас.


Бунга қўшимча тарзда туринликларнинг катта молиявий йўқотишларини қўшиши мумкин. Клубнинг ўтган йилги зарари 254,3 млн еврони ташкил этди. Бу итальян футболидаги рекорд кўрсаткич. "Ювентус"да кетма-кет 5 йилдан бери молиявий ҳолат ёмонлашмоқда.



Туринликларнинг зарари 2017/18 йилги мавсумда 19 млн евро, 2018/19 йилги мавсумда 40 миллион, 2019/20 йилги мавсум 90 миллион, 2020/21 йилги мавсумда эса 210 миллион еврони ташкил этган. Клуб ҳалиям коронавирус оқибатларидан жабр чекмоқда. Аммо, бошқа клублар инқироздан чиқиш йўлидалар, "Ювентус" эса йўқ.


Аньелли клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаш умидида Европа Суперлигасини ташкил этиш ғоясини сақлаб турибди. Назарияда ушбу лойиҳа унинг иштирокчиларига кўплаб пулларни олиб келади, аммо бу қачондир амалга ошадими ёки йўқ, буни ҳеч ким билмайди. Бошқарувчи ҳозирча УЕФА президенти билан фақатгина жанжаллашади.


Аньелли ўз қарорларининг гаровига айланди, ҳозирда буни ўзгартириш осон эмас. Туринликларда инқироз барча жабҳаларда бор: ўйинда, бошқарувда ва иқтисодиётда. Ҳозирча "Ювентус"нинг қандай йўллар билан бу чуқурликдан чиқмоқчи эканлиги кўринмаяпти.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика