"Ювентус" Зидан билан музокаралар олиб борди

Mirjalol Normatov
19 апр 2020
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Турин клубига қайтиши мумкин.

"le10sport.com" хабарига кўра, "Ювентус" мутахассис билан музокаралар олиб борган. Туринликлар янги мавсумда жамоани Маурицио Сарри эмас, айнан Зидан бошқаришини исташмоқда.

Бироқ Зиданнинг "Реал" билан 2022 йилга қадар шартномаси бор ва Мадрид клуби билан катта лойиҳани бошлаб қўйган. Шу боисдан "Реал" катта эҳтимол билан мутахассисни қўйиб юбормайди.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 1996-2001 йиллар давомида туринликлар шарафини ҳимоя қилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: le10sport.com