"Ювентус" яқин кунларда Дибала билан шартномани узайтириш борасида навбатдаги музокараларни ўтказади
04 мар 2022 10:44
Янгиликлар
"Ювентус" яқин кунларда Дибала билан шартномани узайтириш борасида навбатдаги музокараларни ўтказади
"Ювентус" спорт директори Федерико Черубини клуб яқин кунларда ҳужумчи Пауло Дибала билан шартномани узайтириш борасида навбатдаги музокараларни ўтказишини маълум қилди.
"Биз яқин кунларда шартнома масаласини муҳокама қилиш учун Паулонинг агенти билан учрашамиз. Биз шартномаси июнда тугайдиган барча билан учрашамиз", - дейди Черубини.
Дибала 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" таркибида 27та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 6та ассист қайд этди.
28 ёшли форвард жамоада 2015 йилнинг июлидан бери ўйнайди, аргентиналикнинг клуби билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар