UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  1 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  4 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  89 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  31 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  420 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади? Янгиликлар

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади?

Туриннинг "Ювентус" клубида вазият ҳар томонлама жиддий.

Клуб 2023 йил ёзида ойлик маошларга тўланадиган маблағларни камайтиришни режалаштиряпти. Бунинг учун эса Адриен Рабьо, Хуан Куадрадо ва Анхель ди Мария каби ўйинчиларнинг баҳридан ўтиб юборишга тўғри келади. Фақат бу юлдузли номлар билан тўхтаб қолинмайди. Тарк этадиганлар рўйхати каттароқ. 

Турин клубига икки марта ижара асосида келиб кетганидан сўнг 2017 йил ёзида Куадрадо бутунлай қўлга киритилган эди. Колумбиялик ярим ҳимоячининг кетиш вақти келган кўринади. 34 ёшли футболчи "Монца"га мағлуб бўлинган учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди. Бу ушбу мавсумда жамоасига ёрдам бера олмаган биринчи ўйин бўлди. 

Ёзда ПСЖдан келиб қўшилган Анхель ди Мариянинг шундоқ ҳам атиги бир йилга мўлжалланган шартномаси бор эди. Футболчи жамоадаги дебютидан буён бор-йўғи битта гол уришни эплай олди. "Сассуоло"га қарши кечган ўша учрашувда (3:0) у ўз ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўйганди. Энг охирги ўйинда "Монца"га қарши кечган баҳсда у майдондан четлатилган эди.

"Манчестер Юнайтед" ёзда Рабьога жиддий қизиқиш билдирди. Энди у яна сотиладиганлар рўйхатига тушади. У жароҳат туфайли А Сериянинг охирги 3 та ўйинини ўтказиб юборди.

"Ювентус"ни молиявий қийинчиликлар сабабли тарк этадиганлар ичида ҳимоячи Алекс Сандро ва дарвозабон Карло Пинсольо номлари ҳам санаб ўтилган.

Юқоридаги 5 футболчининг Турин клуби билан битими 2023 йил ёзида якунига етади. Улар эркин агентга айланиб, жамоани тарк этишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика