UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

А Серия. Роналду ва Бонуччининг голлари "Ювентус"га 3 очко тақдим қилди Янгиликлар

А Серия. Роналду ва Бонуччининг голлари "Ювентус"га 3 очко тақдим қилди

Мазкур учрашув сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Ювентус

Криштиану Роналду - 9', Криштиану Роналду - 37', Леонардо Бонуччи - 45'

Серия А . 16-тур

15/12/2019, 18:00

1
:
3
Тугади

Удинезе

Игнасио Пуссетто - 90'

Стадион: Allianz Stadium, 39127 томошабин

Бош ҳакам: Fabrizio Pasqua

45'
90'
9'  Криштиану Роналду
22'  Пауло Дибала
37'  Криштиану Роналду
37'  Гонсало Игуаин
45'  Леонардо Бонуччи
45'  Мерих Демирал
75'  Пауло Дибала (Федерико Бернардески)
75'  Леонардо Бонуччи (Маттейс де Лигт)
80'  Гонсало Игуаин (Дуглас Коста)
90'  Родриго Бентанкур
40'  Брам Нюйтинк
61'  Стефано Окака Чука (Игнасио Пуссетто)
67'  Родриго де Пауль (Уолас)
87'  Йенс Ларсен (Илия Несторовски)
90'  Игнасио Пуссетто

Ювентус – Удинезе 3:1 

15 декабрь, 19.00, «Альянц Стэдиум»

Голлар:

1:0 – 9 Роналду, 2:0 – 37 Роналду, 3:0 – 45 Бонуччи, 3:1 – 90 Пуссетто.

Ювентус – Буффон, Демирал, Бонуччи (де Лигт, 76), Де Шильо, Данило, Матюиди, Бентанкур, Рабьо, Игуаин (Дуглас Коста, 80), Роналду, Дибала (Бернардески, 75).

Удинезе – Муссо, тер Авест, Де Майо, Трост-Эконг, Ларсен (Несторовски, 87), Фофана, де Пауль (Уолас, 67), Мандрагора, Нюйтинк, Лазанья, Окака Чука (Пуссетто, 61).

Огоҳлантиришлар:

Дибала (21), Нюйтинк (40), Бентанкур (90).

Саҳифани янгилаш



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "КЕКСА СИНЬОРА" бир неча соатга мусобақа жадвалининг етакчисига айланди.

90+4. Гол! Заҳирадан ўйинга қўшилган Пусетти ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. Криштианудан оамад яна юз ўгирди. Усоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб ортга қайтди.

83. Роналду жудаям қулай имкониятдан фойдалана олмади. У хет-трик қайж этиши мумкин эди.

80. Ўзгариш. Дуглас Коста Игуаинни алмаштирди.

76. Ўзгариш. Дибала ва Бонуччи майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига учрашувни Маттейс де Лигт ва Федерико Бернардески давом эттиради.

74. Лазанья ва Фофаналар томонидан берилга кетма-кет икки зарбани Буффон бартараф қилди. Эслатиб ўтамиз, у яқинда 42 ёшга тўлади.

71. Роналду ва Дибала қанотларни алмашиб ўйнашяпти. Криштиану ўнг қанотда фаоллик кўрсатишни бошалаб юборди. 

68. Энди "Ювентус" сардори Леонардо Бонуччи майдонга қулади. У ҳам ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.

67. Ўзгариш Родриго де Пауль заҳирага олинди.

66. Родриго де Пауль билан тўқнашувдан кейин Дибала ўзида оғриқ сезмоқда.

61. Ўзгариш. "Удинезе" таркибида Стефано Окака ўрнига учрашувни Пусетто давом эттиради.

59. Дибала бурчак тўпини голга айлантирмоқчи бўлди, аммо Муссо вазиятни бартараф қилди.

55. Кевин Лазаньянинг кучли зарбасидан кейин Буффон "Ювентус"ни голдан қутқариб қолди. 

52. Мериҳ Демирал бугун ажойиб ўйин намойиш қилмоқда. Рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмаяпти туркиялик ҳимоячи.

Пауло Дибала ҳисобни йириклаштиришига бир лаҳза қолди. У "Пахтакор" футболчиси Драган Черан сингари зарба йўллади. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

51. Бу икки жамоа бунга қадар ўзаро 94 марта учрашишган. 62 марта "Ювентус", 12 марта "Удинезе" ғалабани тантана қилган. 20 та ўйин дуранг натижа билан якунланган.

49. "Кекса Синьора" учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳам фаоллик билан бошланди.

45. Иккичи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. ГОЛ! Тўп бурчакдан ўйинга киритилгач, Мериҳ Демирал тўпни боши билан Бонуччига ташлаб берди. Лео эса гол урди. 3:0.

44. Игуаиннинг навбатдаги фаоллиги бурчак зарбаси билан якунланди.



37. Гол! Игуаин бу гал зарба бермади. У Роналдуга қулай имконият яратиб берди. Португалиялик футболчи ўз номига дублни расмийлаштирди.

36. Гонсало Игуаин узоқ масофадан яна бир марта кучли зарба йўллади. Муссо бу гал ҳам тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

34. "Удинезе" футболчилари бирин-кетин вазиятлар яратишга ҳаракат қилишмоқда. Меҳмонлар фаол прессинг ҳам қўллашяпти.

28. Хавфли вазият! Пауло Дибала фаоллик кўрсатиб ҳужум бошлади, у тўпни Роналдуга оширди. Португалиялик футболчи бундан 5-6 йил илгари бўлганда дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо тезлиги етишмади. Роналду тўпни Игуаинга оширди. Дарвоза томон берилган тўпни "Удинезе" дарвозабони Муссо бартараф этди. Бурчак зарбаси.

21. "Ювентус" гол урди. Аммо ҳисобланмаяпти. Пауло Дибала тўпни тўхтатиб олётган паллада қўл билан ўйнаган бўлиб чиқди. Нима ҳам деймиз, Марадонанинг ватандоши-да. Аргентиналик футболчига сариқ карточка кўрсатилди. 

20. "Удинезе" клуби футболчилари асосан ўз ярим майдонларига ўтиб олиб рақиб ҳужумини кутиш билан овворалар.

18. Тўп назорати Турин клуби томонида: 75-25.

12. "Ювентус" ташаббусни ўз қўлига олди. Игуаиндан тўпни қабул қилиб олган Дибала ҳужумни гол билан якунлаши мумкин эди. Аммо тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

9. ГООООООЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. Бонуччи бошлаб берган ҳужумни Криштиану Роналду муваффақият билан якунлади. 1:0.

7. "Удинезе" эса 16-тур бошланишидан аввал 15 очко билан 17-ўринга жойлашган.

6. Жамоаларнинг мусобақа жадвалида эгаллаган поғпоналарига тўхталсак, "Ювентус" 36 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Интер" билан орадаги фарқ - 2 очко. 

4. Дастлабки стандард вазиятга "Ювентус" клуби футболчилари эга бўлишмоқда. Роналдуга нисбатан ишлатилган фол шундай якунланди.

Ўйинни кузатиб бориш учун доимгидек Криштиану Роналдунинг кўплаб персонал мухлислари ташриф буюрган.

Учрашув бошланди. Ўйинни "Удинезе" клуби футболчилари бошлаб беришди.


Ассалому алайкум, сайтимиз фойдаланувчилари. Италия чемпионати 16-туридан ўрин олган ушбу учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, сиз ҳам ўйин ҳақидаги фикрларингизни биз билан ўртоқлашишингиз мумкин.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика