"Ювентус" трансфер амалга оширди

Aslanov Jasurbek
23 янв 2024
Тиагу Жало фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.

Турин клуби "Лилль"дан 23 ёшли ҳимоячи Тиагу Жалони сотиб олди. Келишув 2026 йилгача белгиланган.

Италия клуби ушбу трансфер учун бир неча транш орқали 3,6 млн. евро тўлаб беради. Агар футболчи маълум бир муваффақиятларга эришса, Франция клуби қўшимча 2,6 млн. еврога эга бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: juventus.com