UZ

"Ювентус" Сарри учун "Челси"га қанча тўлагани маълум бўлди Янгиликлар

"Ювентус" Сарри учун "Челси"га қанча тўлагани маълум бўлди

Кеча "Ювентус" расмий сайти Маурицио Сарри жамоа бош мураббийи бўлганини расман эълон қилди.

"Football Italia" хабарига кўра, "Ювентус" мураббийнинг шартномасини бузаётгани учун "Челси"га 5 миллион евро тўлаши керак бўлган. Аммо туринликлар атиги 1 миллион евро тўлашган.

Эслатиб ўтамиз, Сарри "Ювентус" билан 2022 йилгача шартнома имзолади. Унинг йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил қилади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг