"Ювентус" Погба борасида бир қарорга келди

Tolibjon Qosimov
13 сен 2018, 15:41
"Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани кейинги ёзда сотиб олмоқчи.

Бу ҳақда "Tuttosport" нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, туринликлар 2012 йилдан 2016 йилгача жамоа сафида ўйнаган французни қайтаришга уриниб кўради.

Погбанинг ўзи бош мураббий Жозе Моуриньо билан мураккаб муносабати сабаб "Манчестер Юнайтед" таркибини тарк этишга тайёр. 25 ёшли футболчига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Tuttosport