“Ювентус” ноодатий трансферни амалга оширди

Eldor Akmurzayev
2 сен 2020, 21:00
Туринликлар “Монца” ҳужумчиси Андреа Бригенти билан шартнома имзолади.

Футболчининг ёши 32 да, аммо у “Ювентус” U-23 жамоасида ўйнаши айтилмоқда. Бригенти шу вақтгача юқори дивизион клубларида ҳаракат қилмаган. Унинг энг юқори даражаси эса B Серия бўлганди (45 ўйинда, 6 гол).

Эслатиб ўтамиз, “кекса сеньора”нинг ёшлар жамоасини Андреа Пирло бошқариши керак эди, аммо раҳбарият Маурицио Саррини бўшатгандан сўнг ёш мураббийни асосий жамоа бошқарувига тайинлашга қарор қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football.ua