"Ювентус" МЮга Погба учун ўйинчиларидан бирини ва маълум миқдорда пул беришга тайёр

Alisher
4 фев 2021, 17:15
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Ювентус"га қайтиши мумкин.

Турин клуби МЮга ўйинчиларидан бирини танлашни таклиф қилишган ва қўшимча пул тўлашга тайёрлар - Данило, Даниэле Ругани, Федерико Бернардески.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ўйинчиси фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттиришни хоҳламоқда.

Погба жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›