

Турин клуби ёш хавбекни сотиб олмоқчи ва аллақачон "Брешия" раҳбарияти билан бу борада музокараларни бошлаган.
Таянч ярим ҳимоячиси 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
19 ёшли ўйинчига шунингдек ПСЖ ва "Интер" клублари қизиқмоқда. Олдинроқ, МЮ скаутлари ушбу футболчининг ўйинларини кузатиш мақсадида "Брешия" - "Ювентус" ўйинига ташриф буюрган эди.
Тонали жорий мавсум "оқ-кўклар" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассистга эришган.



