

"Юве"да ўйинчини 35 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи бор, аммо клуб ундан фойдаланмайди.
"Ювентус" янги ҳужумкор ўйинчи қидирмоқда. Клуб "Манчестер Юнайтед" ўйинчилари Эдинсон Кавани ва Антони Марсьяль, шунингдек ПСЖ форварди Мауро Икардига қизиқмоқда.
Мората жорий мавсум А Серия доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.



