"Ювентус" Манолас трансфери борасида "Рома" билан алоқага чиқди

Tolibjon Qosimov
17 июл 2017, 17:13
"Ювентус" Костас Маноласнинг трансфери борасида "Рома" билан алоқага чиқди.

Турин клуби вакиллари "Рома" раҳбарияти билан боғланишган. Бу ҳақда "La Reppublica" маълум қилган. Хабар қилинишича, грек футболчиси "кекса синьоралар" учун Бонуччининг кетишидан кейин асосий нишонга айланган.

Бугун Маротта - Мончи учрашуви бўлади. Айтилишича, римликлар грек ҳимоячисини "Юве"га 40 миллион еврога сотишга тайёр.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Reppublica