"Ювентус" Лихштайнернинг ўрнига Дармианни харид қилмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
4 сен 2016, 20:50
Туриннинг "Ювентус" жамоаси "Интер"га ўтиши кутилаётган Стефан Лихштайнернинг ўрнига бошқа футболчини сотиб олмоқчи.

Клуби билан мавсум охиригача шартномаси бўлган футболчи "Ювентус"нинг ЕЧЛда иштирок этадиган таркибига киритилмади. У қишги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Хабар қилинишича, клуб унинг ўрнига "Манчестер Юнайтед" футболчиси Маттео Дармианни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia