UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  2 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Италия Кубоги. Экстра таймларгача етиб борган баҳсда "Женоа" "Ювентус"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Италия Кубоги. Экстра таймларгача етиб борган баҳсда "Женоа" "Ювентус"га мағлуб бўлди

Италия кубоги нимчорак финал доирасидаги навбатдаги учрашув старт олишига оз фурсат қолди.

"Ювентус" – "Женоа" 3:2

"Альянц Стэдиум"

Голлар: 1:0 – 2 Кулусевски, 2:0 – 23 Мората, 2:1 – 28 Чиборра, 2:2 – 74 Мелегони, 3:2 – 104 Рафья.

"Ювентус" – Буффон, Кьеллини (Бонуччи, 65), Дрэгушин, Демирал (Данило, 65), Уэсли (Роналду, 88), Артур, Бентанкур (Рабьо, 46), Кулусевски, Портанова (Рафья, 77), Бернардески, Мората.

"Женоа" – Палеари, Гильоне, Гольданига, Бани, Чиборра (Эбонг, 112), Ровелла, Мелегони (Радованович, 105), Пьяца, Лерагер, Думбрэвану (Малес, 97), Скамакка.

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (25), Думбрэвану (29), Гильоне (41), Гольданига (90), Бани (116), Ровелла (119).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

119. Ҳеч "Ювентус" вақтни чўзганини кўрганмисиз, айниқса "Женоа"дек жамоага қарши. Ҳа, улар бугун шу ишга қўл уришмоқда.

118. "Женоа" футболчиси Равелла Рафияга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

114. Лерагер ажойиб вазиятни йўққа чиқарди. Унинг зарбасидан сўнг тўп мезбонлар дарвозаси устидан ўтиб кетди.

111. Палиари! Кулушевскининг яқин масофадан берган зарбасини "Женоа" посбони қайтаришга эришди.

110. "Ювентус" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Роналдунинг кучсиз паси 4га 2 вазиятни йўққа чиқарди.

108. ЗАРБАААА! Бурчакдан узатилган тўпни Радованович дарвозага йўллади, "Юве" футболчиси Артур тўпни чизиқ устидан қайтариб қолди.

106. Иккинчи экстра тайм бошланди.


ТАНАФФУС!

105. ГОЛ! РАФИЯ! Захирадан ўйинга қўшилган Ҳамза Рафия Моратанинг узатмасидан сўнг рақиб жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

102. Роналду жамоадошидан унга ўтган тўпга ўзи истаганидек зарба бера олмади.

96. ЗАРБААА! Рабьонинг бош ва оёқ билан берган зарбалари муваффақиятсиз чиқди. Биринчисида посбон сейв ижро этди, иккинчи зарба ноаниқ бўлди.

94. "Ювентус"нинг қарши ҳужуми Моратанинг чап оёқдаги зарбаси ва сейв билан якун топди.

93. СКАМАККА! Унинг зарбаси Бернардескига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси эса омадсиз якун топди.

91. Экстра таймлар бошланди.


УЧРАШУВНИНГ АСОСИЙ ВАҚТИ ЯКУНЛАНДИ! ЭКСТРА ТАЙМ КЎРАМИЗ!

90+2. Роналдунинг зарбасидан сўнг тўп "Женоа" дарвозаси устидан ўтиб кетди.

90+1. Роналду рақиб жарима майдончаси ён чизиғи устида стандарт ишлаб олди.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Роналду рақиб посбони билан бирга-бир чиқишга яқин эди, аммо "Женоа" ҳимоячиси бунга имкон бермади.

88. Ўзгариш: Усэли ўрнига Криштиану Роналду майдонга тушди.

83. Криштиану Роналду кийинишни бошлади. "Ювентус"га унинг ёрдами керак. Шомуродов эса ҳали ҳам кўринмади.

74. ГООООЛЛЛ! "ЖЕНОА" ҳисобни тенглаштирди! 2:2! Мелегонининг супер зарбасини Буффон қайтара олмади.

70. Скамакканинг жарима зарбасидан сўнг тўп дарвозага эмас, трибунага учиб кетди.

67. Мезбонларнинг ўзгаришларидан сўнг "Женоа" ҳужумга ўта бошлади, аммо Турин клуби ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишмоқда.

65. "Ювентус" сафида ўзгариш: Демирал ўрнига Данило, Кьеллини ўрнига Бонуччи майдонга тушди.

62. "Ювентус" тезкор қарши ҳужум амалга оширди, аммо Мората тўпни ўзида сақлаб, пас бермай, дарвозани ишғол қилишга урингани учун вазият голсиз якун топди.

56. Ушбу босқич (1/8 финал) битта ўйиндан иборат. Агар асосий вақт дуранг билан якун топса, иккита 15 дақиқалик эсктра тайм ва пенальтилар сериясини кўришимиз мумкин.

53. ЗАРБАААА! Пьяцанинг суперзарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. Хатто Буффон ҳам тўпни кузатишдан бошқа ҳеч нарса қила олмади.

50. "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората қаршисидаги рақибини алдаб ўтди ва яна ўткир бурчакдан "Женоа" дарвозасини ишғол қилишга уринди ва бу сафар ҳам Палеари сейв ижро этди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди. "Ювентус" бўлимни ўзгариш билан бошлади. Бентанкур ўрнига Рабьо майдонга тушди.


ТАНАФФУС!

44. ГОЛ, аммо яна ОФСАЙД! "Ювентус"нинг навбатдаги голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

42. Захирадаги Роналду машғулотларни бошлаб юборган, аммо ҳозирча бизга Шомуродовни кўрсатишмади.

38. Мората тўпни рақиб жарима майдончаси ичидаги Кулушевскига узатди, бироқ Деян тўпга ета олмади.

36. Стандарт узатма орқали бошланди, аммо ушбу ҳужумнинг сўнгги зарбаси ноаниқ бўлди.

35. "Женоа" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди.

32. ГОЛ, аммо у ҳисобга олинмади! Ҳакам офсайд бор эканлигини кўрсатди. "Ювентус" сафида Артур гол урганди, бироқ олдинроқ Мората офсайдда қолиб кетгани учун гол бекор қилинди.

30. Бернардескининг яқин масофадан ва ўткир бурчакдае берган зарбасини посбон қайтарди.

28. ГООООЛ! ЧИБОРРА! Ҳисоб қисқарди! Қанотдан узатилган тўпни 99-рақамдаги Чиборра боши билан дарвоза тўрига жойлади.

25. Зарбалар бўйича ҳисоб 10-1. Ким олдинда эканлигини билсангиз керак. Ҳа, "Ювентус".

23. ГОЛ! МОРАТА! Бентанкур тўпни марказроқдаги Кулушевски узатди, Деян эса тўпга бир тегиниш билан Альарони Палеари билан бирга-бир чиқарди. Испаниялик форвар чап оёғи билан дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

21. Ўйин темпи бироз пасайди ва сўнгги 5 дақиқа ичида тўп учун кураш майдон марказида кечмоқда.

17. Кулушевскида ажойиб вазият бўлди, аммо у пас бериш ўрнига дарвозани ишғол қилишга уринди. Уриниш эса бурчак зарбаси билан якун топди.

16. ЗАРБА! Мората ўткир бурчакдан Палеари дарвозасига зарба берди ва кутилганидек посбон сейв ижро этди.

13. ЗАРБААААА! Бентанкурнинг ажойиб узатмасидан сўнг Кулушевски "Женоа" дарвозабони билан бирга-бир қолди. Ушбу дуэлда посбон ғолиб чиқди.

13. Чиборра ажойиб пасни амалга оширди, аммо унинг жамоадоши бу ғояни тушунмади.

9. Учрашувнинг ҳар бир дақиқасида "Ювентус" вазият яратмоқда. Бу сафар Уэсли ўзи бошлаган ҳужумни ўзи зарба билан якунлади. "Женоа" посбони тўпни ушлаб олди.

8. Жарима зарбаси узатмага айланди, аммо Демирал тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

7. Ровелла ўз жарима майдончаси яқинида Кьеллинини йиқитди. Гол уриш учун қулай стандарт вазият.

6. Мората "Женоа" майдончасида йиқилди, аммо ҳакам пенальти йўқлигини кўрсатди.

5. Скамакка чап қанотдан марказроққа сурилди ва Буффон дарвозаси томон зарба беришга уринди, аммо ҳимоячилар ҳалал бергани учун зарба кўнгилдагидек чиқмади.

4. "Женоа" тезда жавоб қайтаришга уринди, аммо Чиборранинг узатмасини "Ювентус" ҳимоячилари майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятсиз якун топди.

2. ГОЛ! Деян Кулушевски ҳисобни очди! Кьеллинининг ажойиб узатмасини Кулушевски аниқ зарба билан голга айлантирди. "Женоа" ўйинни тезкор гол ўтказиш билан бошлади.

1. Учрашув бошланди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва Криштиану Роналду мазкур ўйинни заҳира ўриндиғида бошлашади.

"Ювентус" - "Женоа" учрашувини томоша қилиш учун ҲАВОЛА 

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика