"Ювентус" футболчиси Францияга қайтиши мумкин

Alisher
20 июл 2019, 12:04
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Блез Матюидига "Монако" клуби қизиқмоқда.

Хабарларга кўра, "Монако" футболчини Франция чемпионатига қайтариш учун 25 миллион евродан кечишга тайёр.

Матюиди "Ювентус"дан олдин ПСЖ клубида ўйнаган.

Футболчининг ўзи ҳам "Ювентус" билан хайрлашишга қарши эмас. Чунки туринликлар бу чизиқнинг ўзига иккита футболчи олишди. Булар Аарон Ремзи ва Адриен Рабьолардир.

Франциялик футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›