"Ювентус" асосий дарвозабони билан шартномани бекор қиладими?

Administrator
13 авг 2024, 21:26
Турин клубининг кўп йиллик дарвозабони жамоадан кетади.

"Ювентус" клуби дарвозабони Войцех Шесни жамоа билан шартномасини бекор қилиш бўйича келишиб олди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, ҳозирда ҳужжатларни тайёрлаш қолди.

Маълумот учун, аввалроқ Войцех Шесни "Ал Насср" клуби билан музокара олиб бораётгани, аммо бу жараён вақтинча тўхтаб қолгани ҳақида ёзилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Войцех Шесни ўтган мавсум "Ювентус" таркибида А Серияда 35 та ўйинда майдонга тушган. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилга қадар амал қиларди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›