"Ювентус" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
15 апр 2024, 12:31
Туринликлар Габриэл Жезус билан шартнома имзоламоқчи.

Италиянинг "Ювентус" клуби Англиянинг "Арсенал" жамоаси ҳужумчиси Габриэл Жезусга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "TeamTalk".



Хабар қилинишича, туринликлар 27 ёшли бразилиялик учун тахминан 55 миллион евро таклиф қилмоқчи. "Канонирлар" уни жароҳатга мойиллиги туфайли қўйиб юборишлари мумкин.

Габриэл Жезус жорий мавсум "Арсенал" сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TeamTalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›