UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  2 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  4 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Юсуф Адам: “Ўзбекистон клублари Осиёда ўз нуфузига эга” Янгиликлар

Юсуф Адам: “Ўзбекистон клублари Осиёда ўз нуфузига эга”

Ўйин олди матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Ал Жаиш” жамоаси ёрдамчи мураббийи Юсуф Адам ва жамоа ҳимоячиси Мурод Нажи қатнашишди.
-Ғалаба ҳар иккала жамоа учун аҳамиятли. Албатта бунда биз ғолиб чиқиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. “Насаф” ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз. Жамоа иштирокидаги 2-3 та ўйинни кўриб чиқдик. Рақибимиз таркибида яхши футболчилар жамланишган. Умуман олганда Ўзбекистон клублари ва терма жамоаси қитъа миқёсида ўзига хос нуфузга эга. Уларга қарши ўйин қийин бўлиши аниқ. Жамоамиз таркибида йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда, -дейди Юсуф Адам.

Мурод Нажи: - Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийим. Плей оф бир ўйиндан иборат. Аммо биз ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз. Бу бизга устунлик беради ва биз бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, бизда ҳозир чемпионат баҳслари давом этмоқда. Жамоамиз охирги ўйинларда ғалабага эришиб, турнир жадвалида юқори поғонада бормоқда. Бу бизга руҳий устунлик бағишлайди. “Насаф”га қарши 2012 йили ОЧЛ баҳсларида “Ар Райан” таркибида майдонга тушганман. Ўшанда иккита ўйинда ҳам ғалабага эришган бўлсакда, бунга осонликча эришмаганмиз. Лекин ҳозирги “Насаф” олдингига қараганда ҳар томонлама кучайган. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика