UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  0 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  0 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  53 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  22 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1

Юрий Лукин: "Ўйин яхши бўлди, натижа хафа қилди" Янгиликлар

Юрий Лукин: "Ўйин яхши бўлди, натижа хафа қилди"

"Қизилқум" - "Пахтакор" (1:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Юрий Лукин иштирок этди.
"Бугунги баҳс қизиқарли ва шиддатли тарзда кечди. Аммо натижага қараб бундай деб бўлмайди. Тезкор гол бизга акс таъсир қилди. Йигитларим охиригача курашишди, бироқ рақибнинг класси биздан устунлигини кўрсатди. "Пахтакор" беъжизга пешқадамлар сафида бормаяпти. Уларнинг таркибида бир неча йиллардан буён олий лигада ўйнаб келаётган қобилиятли ёшлар бор", - деб гап бошлади Лукин.

- Жароҳат олган дарвозабон Эркин Жабборов қачон сафга қайтади?
- У тахминан сентябрь ойи охирларида майдонга тушишга тайёр бўлса керак.

- Навбатдаги турда "Нефтчи" билан ўйнайсизлар. Бугун Фарғона клуби ғалаба қозонди...

- Кучли рақиб. Ёзда ушбу жамоага янги футболчилар келди. Муҳит анча яхшилангани билиниб турибди. Фарғоналиклар сўнгги йилларда бизга анчайин ноқулай рақиб бўлишмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика