UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Юрген Клопп: “МЮ олдинга қараб “учмоқда”, “Ливерпул”да эса муаммолар бор. Бироқ...” Янгиликлар

Юрген Клопп: “МЮ олдинга қараб “учмоқда”, “Ливерпул”да эса муаммолар бор. Бироқ...”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа бошқарувига келганида нималарни ҳис қилгани ҳақида гапирди.

“Боруссия” бу шундай катта жамоа эдики ундаги ҳар бир холат менга завқ бағишларди. “Ливерпуль”га келганимда ҳам шундай туйғуларга ошно бўлганман. Ҳа, менга ўшанда “Манчестер Юнайтед” томонидан қизиқиш бўлганди, бу ҳақда айтилганди, аммо у пайтда бу йўлни танлаш мавриди эмасди. Ўшанда “Боруссия” билан уч йиллик келишувим бор эди. Мен уларни ярим йўлда ташлаб кетадиган йигит эмасдим. 

“Ливерпуль” билан мутлақ ўзгача ҳолат бўлганди. Илк сонияларданоқ бу жамоа билан ишлашим тўғри қарор эканлигини ҳис қилганман.   Мен вазиятга: “Ливерпуль”да вазият яхши эмас, демак ҳаммасини ўз йўлига тушириб оламан”, деган хаёл билан қарамаганман. Балким айрим инсонлар шундай ўйлашлари мумкин, аммо амалда бундай бўлгани йўқ. Бу менинг келишим билан тартибга солинган ҳолат эмас. Барча ишлар ўз-ўзидан бир маромга тушиб бораётганди.

“Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс бу катта тарихга эга бўлган дерби. Ҳар иккала жамоа учун қийин матч бўлади. Афтидан “Юнайтед” ҳозир юксак парвозда, улар олдинга қараб шиддат билан интилмоқда, бизда эса муаммолар бор. Аммо идеал формадан узоқда эмаслигимизни ҳис қилиб турибмиз.

Учрашвувни сабрсизлик билан кутмоқдаман, жанговар беллашув бўлади”, деди Клопп.

“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Турнир жадвалида “Манчестер Юнайтед” энг асосий таъқибчиси “Ливерпул”ни уч очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика