

"Тўғрисини айтсам натижани эмас, жамоамнинг ўйинини тушунтира оламан. Жамоам стандарт вазиятлардан 4-5та яққол вазиятлар яратганини кўрмаганман. Бу вазиятлар устида ишлашимиз керак. Рақибнинг бундай ҳимояланишига тайёр эдик. Ўйин натижасини ўз фойдамизга ҳал қилишимиз лозим эди. Ўтказиб юборилган гол бизнинг хатоимиз. Тўпни йўқотдик ва рақибга жарима зарбаси тепишига имкон бердик. Стандарт вазиятда ҳамма нарса содир бўлади. Сўнгги 6та учрашувни чекланган таркиб билан ўтказишимизга тўғри келди. Учта учрашув жуда шиддатли кечди. Курашда давом эттиришимиз керак. Бу ўйин натижасини ўзгартира олмаймиз", - дейди Клопп.



