

"Metro" хабарига кўра, келаётган ёзда "шаҳарликлар" 24 ёшли хавбекни трансфер қилишмоқчи. Шунингдек, айни дамда Жек "Манчестер Юнайтед"нинг асосий нишони бўлиб турибди. "Transfermarkt" портали футболчини 35 миллион еврога баҳолаган. Грилишнинг "Астон Вилла" билан шартномасм 2023 йилга қадар давом этади.
Грилиш ушбу мавсумда "Астон Вилла" таркибида 19 ўйинда 6 гол уришга эришди.



