"Ёзёвон" - "Шердор" учрашувига марҳамат

Narzulla Saydullayev
27 апр 2018, 11:30
Эртага 28 апрель куни ПРО-лиганинг 5-турида "Ёзёвон" клуби ўз майдонида ПРО-лиганинг яна бир вакили Самарқанднинг "Шердор" клубини қабул қилади.

Ҳар икки жамоа ҳам ПРО-лигада муносиб иштирок этаётганлигини инобатга олсак, ушбу баҳс кўпчилик футбол мутахассислари ва мухлисларини бефарқ қолдирмаслиги тайин. Бу йилги ПРО-лига баҳсларида бугунга қадар жамоалар қуйидагича натижаларни қайд этишган:

"Ёзёвон" клуби:

Ёзёвон - Хотира 79 - 2:0
Локомотив БФК - Ёзёвон 1:2
Ёзёвон - Лабса 0:0
Ифтихор - Ёзёвон 3:0

"Шердор" клуби:

Шердор - Нурафшон 2:3
Шердор - Хоразм 3:2
Зомин - Шердор 0:2
Шердор - Ғиждувон 2:2

Ушбу учрашув 28 апрель шанба куни соат 16:30да Ёзёвон шаҳридаги "Марказий" стадионда бошланади.

Барча футбол мухлисларини стадионга чорлаб қоламиз!


Бекзод Толибов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia