UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  4 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Ёзги трансфер бозорини ларзага келтираётган "Қизилқум" Янгиликлар

Ёзги трансфер бозорини ларзага келтираётган "Қизилқум"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ёзги трансфер бозорида таркибни кучайтириш ишларига жиддий киришган.

Сайтимиз манбаларига кўра, "Қизилқум" клуби раҳбарияти селекция ишлари билан машғул. Айни пайтда "Локомотив" қароргоҳини кеча тарк этган Игнатий Нестеров ва Ойбек Қиличев кейинги фаолиятини "Қизилқум" билан боғлаш арафасида.

Кеча хабар берганимиздек, "Қизилқум" АГМКнинг собиқ ҳимоячиси Владислав Касмининдан ташқари "Сурхон"нинг қатор футболчиларига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан қанот вингери, ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли бўлган Ҳусниддин Ғофуров, марказий ҳимоячи Дарко Станоевич ва ҳужумчи Александр Касьян "Қизилқум" жамоаси қизиқишлари доирасида. Айни пайтда клуб мазкур футболчилар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Менежер Ҳамиджон Актамов қисқа фурсатдаги танаффусдан кейин "Қизилқум" бошқарувига қайтишини катта трансферлар орқали амалга оширишни режалаштирган.

Бундан ташқари ҳам клуб жамоага яна маҳоратли футболчиларни таклиф этишни мўлжаллаган.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жорий мавсум Суперлигада 9-турдан кейин умуман ғалаба қозонмаган ва 2 дуранг эвазига қўлга киритилган 2 очко билан жадвалда 13-ўринни мустаҳкам турибди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика