UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  0 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  6 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  23 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1

Ёзда "Барселона" шартнома имзолаши керак бўлган 5 футболчи Янгиликлар

Ёзда "Барселона" шартнома имзолаши керак бўлган 5 футболчи

Теглар :  Барселона
2018 йилги мавсум якунланишига ва ёзги трансферлар ойнаси очилишига оз вақт қолди.

"Барселона" чемпионликни нишонлаб бўлди ва энди қолган учрашувларни расмиятчилик учун ўтказади.

Кейинги мавсумда жамоа кучайиши учун бир неча футболчилар билан шартнома имзолаши керак. Мисол учун...

5. МАКС МЕЙЕР

Туғилган йили: 1995 йил 18 сентябрь
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Шальке-04"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 24 ўйин

Мейер - Бундеслиганинг ёш юлдузларидан бири. 22 ёшли футболчининг хизматларига бир қатор гранд жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.

Германиялик футболчининг топ узатишлари аниқ ва чиройли чиқмоқда. Ўйинни яхши ўқийди ва майдонни яхши кўра олади.

Мейер ёзда эрки агентга айланади. Шу боисдан "Барселона" уни Серхио Бускетс билан елкама-елка ўйнаши учун трансфер қилса бўлади.

Вальверде ярим ҳимоячи Иван Ракитични бир неча позицияларда синаб кўрди. Бироқ хорватиялик футболчини алмаштирадиган футболчи ҳам керак.

4. КЛЕМЕН ЛЕНГЛЕ

Туғилган йили: 1995 йил 17 июнь
Позицияси: ҳимоячи
Жамоаси: "Севилья"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 31 ўйин, 3 гол

Франциялик ҳимоячи бу мавсумда Испания чемпионатининг энг яхшиларидан бири бўлиб турибди. Унинг ўйинлари орқали "Севилья" ҳимояси анчагина мустаҳкам.

22 ёшли футболчи тўпни олиб қўйишда жуда яхши ҳаракат қилади. У "Барселона" ҳимоячиси Херар Пике билан ёнма-ён ўйнай олади ва Вальверденинг ўйин услубига мос тушади.

Клемен трансфер қилинса, "Барселона"нинг ҳимояси янада яхшиланади.

3. ЭКТОР БЕЛЬЕРИН

Туғилган йили: 1995 йил 19 март
Позицияси: ҳимоячи
Жамоаси: "Арсенал"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 33 ўйин, 2 гол

"Барселона" ёзда Нельсон Семедуни сотиб юбориб, Бельеринни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Балки ёзда "Арсенал"ни бошқарадиган янги мураббийга ушбу футболчи керак бўлмаслиги мумкин. Аммо ҳимоячи айни дамда "Арсенал"нинг асосий фигураларидан бири бўлиб турибди.

Бельерин - "Барселона" тарбияланувчиси. У собиқ жамоасига қайтадиган бўлса, асосий таркибда бемалол ўйнай олади. Шак-шубҳасиз, у "Барселона" учун керакли футболчи.

2. МАРКИНЬОС

Туғилган йили: 1994 йил 14 май
Позицияси: ҳимоячи
Жамоаси: ПСЖ
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 23 ўйин

Ҳимоячи бир неча трансфер ойнаси очилган вақтида жамоадан кетишга яқин бўлди.

Бразилиялик футболчи "Рома"дан кейин фантастик равишда ПСЖга кўникиб кетди ва Тьяго Сильва билан бирга яхши ўйин кўрсата олди.

19 ёшлигида ПСЖга кўчиб ўтди ва илк мавсумида Лоран Блан уни 21 ўйинда майдонга туширди. Унинг даражаси Самюэль Умтити билан тенг.

Олдинроқ Умтити "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги борасида маълумотлар берилганди.

1. АНТУАН ГРИЗМАНН

Туғилган йили: 1991 йил 21 март
Позицияси: ҳужумчи
Жамоаси: "Атлетико"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 30 ўйин, 19 гол

Ўтган ёзда Гризманн "Манчестер Юнайтед" таркибига ўтиши мумкин эди, бироқ Мадрид жамоаси трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилди.

Унинг трансфер пули 90 млн евро бўлиши мумкин. Бироқ у шунга арзийди. Жуда кучли футболчи, бу мавсумда барча турнирларда 24 гол киритди ва 13 бора ассистентлик қилди ва тўхташ нияти ҳам йўқ.

Уни "Барселона" сотиб олишга ҳаракат қилмоқда ва шу орқали ҳужумни янада кучайтиришни истамоқда. Гризманн - бир неча йиллардан буён "Атлетико" таркибида ҳаракат қилиб, яхши натижаларни қайд этаётгани сабабли яна бошқа гранд жамоаларнинг эътиборида бўлиб турибди. "Реал", МЮ каби клублар ҳам уни сотиб олиш ниятида.

Кўрамиз, Антуан қайси жамоага ўтаркин...

Миржалол Норматов таржимаси


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика