UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман" Янгиликлар

Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман"

АГМК тарихидаги муваффақиятли мавсумга айланаётган жорий йил якунланишига оз фурсат қолди.

Чемпионат тугашига бир тур қолганда жамоа Суперлига бронза медалларини қўлга киритди. Шу муносабат билан олмалиқликларниг сербиялик легионери Йован Жокичнинг жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

«Ажойиб ва мураккаб мавсумни ўтказдик. АГМК билан иккинчи бор биргаликда тарих яратаётганимдан хурсандман. Бунга қадар жамоа билан кубокда ғолиб чиққандим, эндиликда АГМК биринчи маротаба чемпионат совриндорига айланди. Бу йўлда жамоа учун хизмат қилганимдан мамнунман.

Мураббийлар штаби, футболчи жамоадошларим, клубда хизмат қилаётган барча персонал ҳамда раҳбарият ва албатта мухлисларга ташаккур билдирмоқчиман. Осон бўлмаган мавсум ва йил давомидаги форс-мажор ҳолатларида доимо бир-биримизни қўллаб-қувватладик.

Айнан шундай ҳамжиҳатлик ва бир аҳил оилага айланганимиз муваффақият сари етаклади. Мавсум давомида ҳақиқий жамоага айлана олдик. Бронза медалини оиламга бағишламоқчиман. Ўзбекистондаги фаолиятим омадли кечмоқда деб бемалол айта оламан. Дастлабки йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритдим, кейинчалик кумуш медал ва суперкубокда ғолиб чиқдим. Бу йил эса бронза медалига эга чиқяпман.

Ўйлайманки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Бизни яна кубок ўйинлари кутмоқда ва олмалиқлик мухлисларни ҳали яна хурсанд қилиш ниятидамиз», — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Йован Жокич.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика