UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  1 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  3 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  4 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  14

“Ёшлик”нинг ёш футболчилари ғолиб Янгиликлар

“Ёшлик”нинг ёш футболчилари ғолиб

Теглар :  Ёшлик
Мамлакатимизда футбол, хусусан болалар футболини ривожлантириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жойларда ўтказилаётган мусобақалар ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилаётир.

Бу  Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси  тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан 2019 йил-“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишлаб 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида  уюштирилган  очиқ биринчилик мобайнида ҳам исботини топди.

Мазкур мусобақада Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманлари жамоалари иштирок этди. Хусусан, ярим финалнинг дастлабки учрашувида вилоят марказининг  “Ёшлик”(мураббийи Шоҳруҳ Ёқубов) ва “Динамо”(мураббийи Илёс Хайров) жамоалари ўзаро куч синашди. Бу ўйинда “Ёшлик” жамоаси   2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи ярим финал баҳсида Урганч туманининг иккита жамоаси рўпара келди. Ушбу қарама-қаршиликда “Ғойбу” жамоаси(мураббийи Одамбой Қурбонниёзов) “Лочин”(мураббийи Шихназар Оллаберганов)ни мағлубиятга учратди, 2:1.

Ҳал қилувчи учрашувда “Ёшлик”нинг ёш футболчилари “Ғойбу”лик тенгдошларини кичик, 2:0 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолибига айланишди. Натижада, “Ғойбу” жамоаси иккинчи ўрин билан кифояланди. Ярим финалда мағлубиятга учраган жамоаларга учинчи ўрин насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда энг яхши футболчилар – Расул Солижонов(дарвозабон, “Ёшлик”), Ҳусан Эгамбердиев(ҳимоячи, “Ғойбу”), Қутлумурод Қутлумуродов(ҳужумчи, “Лочин”)лар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика