

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 18-29 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтади.
Мазкур Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “А” гуруҳида Австралия, Япония ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Ушбу чемпионат мамлакатимиз аёллар терма жамоалари финал босқичида қатнашадиган илк чемпионат сифатида қайд этилади.
Эртага Вячеслав Солохо шогирдлари гуруҳдаги илк учрашувни Хитой терма жамоасига қарши ўтказишади. 20 август куни Япония, 22 августда эса Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушилади.



