UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Ёшлар терма жамоаси машғулоти ва ўйини Янгиликлар

Ёшлар терма жамоаси машғулоти ва ўйини

Жума куни Равшан Ҳайдаров бошчилик қилаётган ёшлар терма жамоасининг машғулоти ва икки таркибга бўлинган ҳолда майдонда ҳаракат қилишини кузатиш учун "Жар" стадионига ташриф буюрдик.
Футболчилар дастлаб ўйин олдидан енгил чигал ёзди машғулотини олиб боришди. Дарвозабонлар билан Марат Галимов шуғулланган бўлса, футболчиларни икки гуруҳга бўлган ҳолда Илҳом Мўминжонов шуғуллантирди. Равшан Ҳайдаров эса ўйинчиларнинг ҳаракатларини юқоридан туриб кузатди. У ҳар бир футболчи ҳақида тўлиқ таассуротга эга бўлиш учун машғулот ва ўзаро ўйинни диққат билан кузатиб борди.

Футболчилар янги мураббий қўл остида илк бор йиғинда иштирок этаётганлари боис ўзларини кўрсатишга уринишди. Иккига бўлинган ҳолда ўтказилган учрашувда бу ҳолат яққол кўзга ташланиб турди. Футболчилар жамоавий ўйиндан кўра ўз ҳаракатларига кўпроқ урғу беришди. Натижада баҳсда кескин тўқнашувлар кўп кузатилди, ёшлар бир-бирларини аямасдан кураш олиб боришди. Шу билан бирга беллашувда ақлли ҳаракатлар кўп бўлди дейиш қийин. Бир ҳимоячи билан уч нафар ҳужумда иштирок этаётган футболчи қолган вазиятларда ҳамт тўпни шеригига етказиб бермай, дарвоза томон ўзи зарба йўллаш каби ҳолатлар кўп учради. Албатта, ҳар бир футболчи янги мураббийга нималарга қодир эканлигини исботлашни истайди. Ҳайдаров тажрибали мутахассис ва у вазиятни тез орада ўнглашига умид қиламиз.

"Қизиллар" ва "кўклар" учрашувида дастлаб қизил рангли жилеткаларда ўйнаган жамоа вакиллари икки тўп киритишди. Дастлаб биринчи бўлим охирида Иброҳим Абдуллаев пенальтидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда Равшан Хурсанов қизил либослиларнинг иккинчи тўпига муаллифлик қилди. Ўйин охирларида "кўклар" 2 дақиқада 2 гол уришди. Жавоҳир Сидиқов ҳисобни қисқартирган бўлса, Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Шундай қилиб, ёшлар термасининг 2 таркибга бўлинган ҳолда ўтказган баҳси 2:2 ҳисобида якунланди. Шанба куни кечқурун эса жамоа Туркия орқали Венгрия пойтахтига жўнаб кетди.


Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика