UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Ёшлар терма жамоаси Мисрга U-21 ва U-18 мусобақалари тўпурарини олиб кетмади Янгиликлар

Ёшлар терма жамоаси Мисрга U-21 ва U-18 мусобақалари тўпурарини олиб кетмади

Мисрда 20 ёшгача футболчилар орасида халқаро мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Мазкур мусобақа U-20 Араб Кубоги дейилади ва бунда ўзбекистонлик футболчилар ҳам иштирок этишади. ЎФА мазкур турнирга Ўзбекистон U-20 эмас, балки 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат U-18 терма жамоасини юборишга қарор қилди. Мазкур терма жамоага Дмитрий Ким бош мураббийлик қилмоқда.

Қизиғи шундаки, ПФЛ томонидан ўтказиб келинаётган U-21 ҳамда U-18 биринчиликларининг тўпурари бўлиб турган "Локомотив" ҳужумчиси Али Абдураҳмонов йиғинда қатнашгани билан Мисрга олиб кетилмади. У фақат Тошкентдаги машғулотларда иштирок этди. Маълумот учун, Али Абдураҳмонов ҳозирча U-21 биринчилигида 6та, U-18 биринчилигида эса 8та гол урди. 

"Локомотив" U-18 футболчилари 10-тур якунларига кўра, 13та гол урган бўлишса, шундан 8тасини фақат бир футболчи рақиблар дарвозасига киритиши таҳсинга лойиқ. Али Абдураҳмонов деярли ҳар ўйинда гол уриб келаётгани боис ёшлар терма жамоасига таклиф этилганди, аммо нима сабабдан Мисрдаги турнирга олиб кетилмагани ғалати. Ва бизга маълум бўлишича, унинг ўйин услуби бош мураббий Дмитрий Кимнинг тактикасига мос тушмапти. 

Агар мураббийнинг тактикасига ушбу футболчи мос тушмаган бўлса, буни тўғри тушунса бўлади (аслида гол уриб келаётган футболчи қанақасига тактикага тушмаслик мумкин), лекин бизнинг мураббийларга "одат" бўлиб қолаётган "ўзиникини тиқиштириш" тушунчаси амалга ошиб, мураббий шунчаки бошқа футболчини олиб кетган бўлса-чи? Аммо факт шуки, иккита мусобақа тўпурари терма жамоа билан U-20 Араб Кубогига бормади. 

Энди мусобақа ҳақида маълумот берадиган бўлсак, мазкур халқаро турнирда қуйидаги жамоалар иштирок этмоқда. 

"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир. 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Коморо ороллари. 

"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон. 


Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

21 июнь. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

24 июнь. Ўзбекистон - Тунис

27 июнь. Ўзбекистон - Яман

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика